Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

САМАРҚАНД – ЭЗГУЛИКЛАР ОҒУШИДА!

 
 

Бугун маҳобатли бинолари ва меҳмодўстлиги билан ўзининг узоқ ўтмиши ва бугуни ҳақида салобат билан дарак бериб турган Самарқанд тарихий учрашувларгамезбонлик қилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, бу тадбирда Осиё ва Яқин Шарқ ҳудудиги кирувчи 14 мамлакат президентлари ҳамжиҳатлик ва тараққиёт йўлида жамланмоқдалар.

ШҲТнинг навбатдаги саммитипандемия сабаб узилиш бўлиб қолгандан кейин бугунги ўта таҳликали замонда Самарқандда бўлиб ўтаётганлиги беҳикмат эмас. Зеро, ШҲТни ислоҳ қилиш бўйича ҳар томонлама муҳим масалалар,маълум бир вақт давомида осилиб қолган кўплаб муаммолар ҳам айнан бугун Самарқандда муҳокама қилинади.

Самарқанд деганда азал-азалдан илм-фан, маданият ва умуминсоний қадриятлар тамаддунига бешик бўлган азим шаҳар барчанинг тасаввурида шаклланади. 

Бир сўз билан айтганда ШҲТнинг асосий вазифаси бугунги дунёнинг учта жиддий хавф-хатари ҳисобланмиш экстримизм, терроризм ва сепаратизмга қарши курашишдан иборатдир. Муқаддас динимизнинг оламшумул илоҳий таълимотлари асрлар оша инсониятни эзгуликка, маърифатга чорлаб келгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Самарқанд заминида абадий қўним топган минглаб улуғ зотлар айнан мана шу каби эзгу мақсад йўлида бирлашиб ҳаракат қилган ва ўзларидан инсоният учун мислсиз моддий ва номоддий мерос қолдирганлар. Бутун дунёга исломнинг соф ақидаси, эзгуликка йўғрилган таълимотини илмий ва амалий жиҳатдан тараннум этганлар. Зеро, маърифат ва ҳамжиҳатлик бор жойда жаҳолат чекинади. Маърифатсизликэса жаҳолатнинг ҳар қандай кўриниши учун қулай муҳит демакдир.

Ифтихор туйғуси билан баралла айта оламизки, бугун катта тадбирга мезбон бўлиб турган Самарқанд инсоният тарихида илм-фан, маданият ва маърифат чашмаси бўлиб келган. Бу мусаффо чашмадан дунё аҳли баҳраманд бўлган. Буни қуйидаги таърифу тавсифлар мисолида ҳам гувоҳи бўлишимиз мумкин:

لِلنَّاسِ  فِي  أُخرَاهُمُ   جَنَّةٌ        وَجَنَّةِ    الدُّنيَا     سَمرقَندُ

يَا مَن يُسَوِّي أَرضَ بَلخٍ بِهَا        هَل يَستَوِي الْحَنظَلُ وَالقَندُ

ابن الفتح البُسْتي

 

Инсонлар учун охиратда жаннат бордир,

Дунёнинг жаннати эса Самарқанддир.

Ҳой Балх ерини унга тенглаштираётганлар,

Ҳеч вақт Ханзал (аччиқ ўсимлик) билан қанд тенг бўлурми.

(Ибн ал-Фатҳ ал-Бустий)

Бугун жонажон ватанимиз Ўзбекистоннинг бағрида қуёш мисоли порлаб турган бетакрор Самарқандда бўлиб ўтаётгантадбир ўта таҳликали даврда давлатимиз раҳбариятининг юқори даражадаги дипломатик маҳорати ва катта масъулияти билан ташкиллаштирилмоқда. Ушбу ШҲТ саммитида қабул қилинажак Самарқанд декларацияси ва бошқа лойиҳалар жонажон ватанимиз ва бутун дунё халқлари учун кўплаб манфаатлар олиб келишини Ҳақ таолонинг Ўзи насибу муяссар айласин!

 Самарқанд шаҳар Лоҳутий жоме масжиди имом хатиби Ўткир Умирқулов


Киритилган вақти: 15/09/2022 17:29;   Кўрилганлиги: 323
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/samarqand-ezguliklar-ogushida
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 16:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг