Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Сабр ҳақида бир оғиз сўз

 
 

Умр шамдек бир пасда ўтиб кетар экан. Шу қисқа вақт ичида кимдир савобли ишларни яна кимлардир гуноҳ-маъсиятларни содир этиб яшар экан.

Сайёра опани ёшлиги ҳақида мен унча яхши билмайман, чунки мен бу маҳаллага келин бўлиб тушганимда у киши ўттиз ёшни қоралаб қўйган эди. Оналари раҳматли қайнона онажоним билан дугона эдилар. Яхши тансиқ таомлар қилсак мендан тез тез бериб юборар, шу пайтда Сайёра опа билан ҳам суҳбатлашиб қайтар эдим.

Оёқларида қандайдир касаллик борлиги учун мактабдаги ўқитувчилик ишидан кейинчалик нафақага чиқдилар. Лекин яхшигина тикувчилиги учун бирор вақтини бекор ўтқазмасдан маҳалламиз аёл қизларига куйлак тикиб берар, бешик анжомлари, келин куёвлар учун кўрпа тўшак тикар эди. Ҳаётни имтиҳон дегани шу бўлса керак, ўнта бармоғи ҳунар бу опани Аллоҳ дард билан синаб қуйган эди.

Йиллар ўтиб ҳаммамиз янаям улғайдик. Фарзандлар кўрдик, набиралар суйдик. Лекин Сайёра опа ҳамон ёлғиз. Ёлғизни ёри Аллоҳ деганларидек доим ибодатда қойим  бўлиб келмоқдалар. Аввал янгаси, кейин акаси қайтиш қилдилар. Жиянларига ўзи бош бўлиб, қизларни узатди, йигитларни уйлантирди. Ҳозирги кунда уларга бош бўлиб оилани чиройли руҳда ,бошқариб бормоқда.

Маҳалла учун хайрия улашиб чиқадиганларим орасида доим у киши рўйхатдан четда қолмайди. Шунча суҳбат қуриб бирор марта ҳаётидан нолиганини эшитмадим. Доим шукрда, доим чиройли сабрда. Маҳалламизнинг кўрки бўлган Сайёра опага бўлган ҳурматим чексиз. У кишига Аллоҳнинг ўзи кўмак, мадад бериб келаётганига аминман.

Мен ҳам Аллоҳдан бундай ибратли оила учун сиҳат саломатлик, файз,барака сўраб қоламан ва ўз ижодимдан ушбу тўртлик билан, мақоламни якунламоқчиман.

Ёлғиз деманг,ёлғиз аёлни, пок кўнглининг ҳаловати бор.

Тонгда турар Қодир Эгам деб, расулга кўп саловати бор.

Умид қилар, амалларидан, Беҳишт майин  шамолларидан.

          Роб жамолин кўриш истаги, ҳардам ташна, муштоқдир, зор-зор.

Хайринисо Эргашева-Иштихон туман отинойилари аъзоси


Киритилган вақти: 06/07/2020 11:38;   Кўрилганлиги: 1474
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/sabr-haqida-bir-ogiz-soz
Чоп этилган вақт: 15/03/2025 15:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг