Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Қиз фарзанд фақатгина фарзанд эмас, қиз фарзанд Жаннатнинг калитидир

 
 

Фарзанд Аллоҳ таолонинг биз бандаларига берган энг улуғ неъматларидан бири. Фарзанд инсоннинг кўз қувончи , қалб суруридир. Инсон оила қурар экан , шириндан шакар фарзандлар кўришни хоҳлайди. Сир эмаски , кўпчилик ўғил фарзанд кўриш истагида бўлиб кетма кет қиз фарзанд кўрганлар орасида тушкунликка тушадиганлари ҳам учраб туради.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган: "Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир.У зот хоҳлаган нарчасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига уғиллар ҳадя этур .Ёки уларни жуфтлаб уғил қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта У зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир.

Жоҳилият даврида одамлар қиз фарзанд кўришни ёқтмрмас мобадо бирортаси қиз фарзанд кўрса, одамлар орасида бошини кўтариб юролмас, қиз фарзанд куришни узларига ор уят деб билишар эди.

Қиз фарзанд тарбияси борасида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: " Бир куни менинг хузуримга иккита кизини етаклаб бир аёл тиланчилик қилиб келди. Менинг хузуримда битта хурмодан бошка нарса йўк эди. Мен хурмони берсам, аёл уни иккига ажратдида, икки қизига берди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайиҳи васаллам кирганларида бу ҳақда хабар берсам у зот: Ким мана шу каби қиз фарзанд билан имтиҳон қилинса, қизларни чиройли парвариш этса, унинг учун жаҳаннамдан парда бўлади" дедилар (Муттафакун алайх ).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи васаллам "Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади" дедилар .

Унутмангки, чиз фарзанд кўришни ёқтирмаслик, қиз кўргани учун аччиғи келиш ва аёлини ёмон кўриш жоҳилиятдаги одамларнинг қилигидир, Аллоҳ таоло ундай кимсаларни қуръони каримда қоралайди Сўзимизнинг охирида бир ривоятни келтириб ўтамиз. Яқуб ибни Бахтон айтади: Мен етти қиз фарзанд кўрдим, ҳар сафар қизим тугилганда Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдига борардим. У менга: Эй Абу Юсуф, Пайғамбарлар қизларнинг оталари бўлишган дер, унинг гапи менинг ножамлигимни кетказар эди

Аллох таоло барчамизни берган ризқига биз учун қилган тақсимига рози бўладиган бандаларидан килсин. Жаннат калити бўлган қизларимизнинг умри узоқ бўлсин Аллох таоло барчасини узи хифзу ҳимоясида паноҳида асрасин.

 Маматқулов Толиб Булунғур тумани "Килдон" жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 30/08/2023 14:29;   Кўрилганлиги: 1094
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/qiz-farzand-faqatgina-farzand-emas-qiz-farzand-jannatning-kalitidir
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг