Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Қайтар дунё

 
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ўз отинойилик фаолиятимдан келиб чиқиб бир воқеани сиз азизларга айтиб бермоқчиман.
Бир онахон, "ёз болам, мен бир замонларда бўлган ҳаётимни айтиб берай" деб ўзлари таклиф этдилар.
~Чолим билан саккиз болали бўлиб тинчгина яшаб ўтдик.
Лекин бобонг раҳматлини битта хато айтиб қўйган гаплари,қайтар дунё бўлиб келдида, у бечорани бу дунёдан олиб кетди.
Бобойим бироз ўжар, колхозда сувчи, ғўзаларни суғориш паллада уйдан саҳар кетиб жуда кеч келар эдилар.
Агар бир аччиқлари чиқса ҳеч ким у кишини тўхтата олмас эди.
Қўшни бригадда Ғани деган оёғи оқсоқ сувчи бола бор эди.

Бир куни нима бўлибдию, иккаласи катта мирзаариқдан келаётган сувга талашиб қолишибди.
Чолим раҳматли сувни биринчи келиб очганлари учун, мени полям тўлгунча тегинмайсан дебди. Ғани бечора "Ака тушунинг ахир онам касал тонгда шаҳарга олиб боришим керак, мен тонггача суғориб олай, кейин сув хохлаганча сизники, деса ҳам, чолим кўнмабди.
~Ёшингиз бир жойга бориб қолган бўлса ҳам Худони танимас экансиз ака.
Бу гапни эшитган чолим ғазаби келиб
" сув керак одам судралиб юрмай эртароқ кел эди, чўлоқ! "деб юборибди.
Ғани бечора бир сўз демай кетмонини елкасига илибдида кетиб қолибди.
Орадан бир йил ўтар ўтмас, бобонгни тинкаси қуриб, оғзи қурийдиган бўлиб қолди.Духтирга борса сахарсиз дебди. Уйга жуда хафа бўлиб қайтган чолим бир сўз демай уйга кириб кетди. Икки уч ой ўтиб оёғидан шу ўлгур касални яраси бўлар экан, бошмолдоғидан шунақа яра чиқди.
Аввал бош бармоқни, гангрен бошланиб бўлганакан, кейин тиззадан олиб ташлашди.
Тўрт ойлар ўтиб яна суяк чириб оёқни тепасидан кесишди.
Мен ҳар оёқ кесилганда Ғанини эслайман, у кишига айтолмайман, чунки ўзи бўлари бўлаётганда қандай қилиб айта оламан болам.
Икки йилда адойи тамом бўлиб, чолим мени ташлаб кетди.
Буни мен аниқ билиб турибман қайтар дунёлигини. Лекин сен ёзиб чиқар китобингда, одамлар ўқиб, бировни дилини оғритиш қанчалар оғирлигини, тўлови борлигини билишсин...
Момо бошқа гапира олмай йиғлаб юбордилар.
Диндошларим,бир қалбни бежизга Аллоҳ муборак Каъбага тенгламаган.
Тирикмиз, огоҳ бўлайлик.
Бир биримизга ғаниматмиз.
Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.
Аллоҳумма солли аъла сайидина Муҳаммад.

Хайринисо Эргашева Иштихон тумани отинойиси


Киритилган вақти: 27/11/2021 08:17;   Кўрилганлиги: 890
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/qaytar-dunyo
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 00:32
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг