Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Оила тинчлиги юрт ободлиги

 
 

Алҳамдулиллаҳ Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, юртимиз тинч, ватанимиз обод, одамлар тўқ ва фаравон умр кечирмоқда. Аллоҳнинг бундай неъматларини қадрига етиб, ўзига янада кўпроқ ҳамду санолар ва шукрлар айтишимиз керак.

Шу билан бир қаторда ҳаётимизга интернет деган тезкор ахборот воситаси ҳам шитоб билан кириб келди. Каттаю-кичик, раҳбару-ходим, ўқувчию-муаллим унинг хизматидан кенг фойдаланмоқда. Бунинг фойдали томонларидан ташқари зарарли, ачинарли томонлари ҳам бот-бот кўзга ташланмоқда.

Келинг шу ўринда ҳаётий мисолларга мурожаат қилаиз.

Яқинда икки оила яхши ниятлар билан ўзаро келишиб қиз ва йигитни унаштириб, яъни “нон синди” янада очиқроқ айтсак келажакда қуда бўламиз деб белги қилиб қўйишди. Қиз энди 11-синфда ўқияпти. Йигит эса Россия давлатида меҳнат мигранти бўлиб ишлайди. Йигит қизга Рассиядан кўриб гаплашадиган замоназий телефон жўнатади. Қиз ҳам бу уяли алоқа воситасини тезда телеграм, инстаграм, каби хизматларини созлайди. Йигит ва қиз бир-бири билан гаплашиш борабарида, қизнинг телеграм каналига бошқа йигитлар ҳам тўр ташлай бошлайди. Ишонувчан содда қиз у ёқда унаштирилган йигити бўла туриб бошқа йигитлар билан гаплаша бошлайди. Охир-оқибат буни йигит билиб қолади ва унаштирувни бекор қилади. Натижада қурилиши арафасида турган оила қурилмасдан барбод бўлди. Афсуски бундай нохуш ҳолатлар тез-тез қулоқга чалиняпти. Хўш, бундай  хатоларни олдини олишимиз учун нима қилиш керак?

Аввало бундай нохуш ҳолатни содир этган, ота-онасини ва маҳалласини шарманда қилган қиз(йигит)га нисбатан жарималар қўллаш, ота-онасини эса эл-юрт олдида уялтириш керак. Ота-оналардан фарзандини тўғри тарбиялаш кераклигини талаб қилишимиз лозим. Шундай қилмасак бундай нохуш ҳолатларни сони ошиб кетиши мумкин. Ҳадис китобларида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шундай ҳадис ривоят қилинган. Расулулллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Уйланинглар, насл қолдиринглар, кўпайинглар, бас мен қиёмат куни умматимнинг кўплиги билан фахрланаман” – дедилар.

Шу ҳадиси шарифдан ҳам англашимиз керакки ҳалол, пок, никоҳ асосида оила қуриб, солиҳ ўғиллар ва солиҳа қизлартарбиялш биз умматларга суннат экан.

Қиссадан ҳисса шулки, мақсадимиз оилаларимиз тинч бўлсин, ҳеч бир оила дарз кетиб синмасин. Фарзандларимизни иймонли, инсофли қилиб тарбиялайлик, юртимиз тинч ватанимиз мустақилиги абадий бўлсин.

Ҳазратқул Усмонов Каттақўрғон тумани “Болтабек” масжиди имом-ноиби


Киритилган вақти: 31/08/2021 11:43;   Кўрилганлиги: 558
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/oila-tinchligi-yurt-obodligi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 19:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг