Огоҳ бўлайлик, биримиз адашсаю унга бепарво бўлсак, унинг зарари касофати кўпчиликка уради

Аллоҳ биз мўминларни ким нима деса шунга эргашиб кетмоқдан қайтариб. Қуръони каримнинг Хужурот сураси 6-оятида шундай марҳамат қилади. Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ ҳабар келтирса, аниқлаб қўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар. дейди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар: Жарир разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир киши одамлар орасида юриб, гуноҳ ишларни қилсаю, улар уни қайтаришга қодир бўла туриб, қайтармасалар, Аллоҳ уларни ўлишларидан аввал жазога дучор қилади”. Ушбу ҳадисдан қодир бўлганларга огоҳ бўлиш, маъсиятни олдини олиш, жигарларини, дўстларини фитнадан огоҳлантириши вожиблиги келиб чиқади. Оммавий равишда яхшиликга чорлаш, ёмонликдан қайтаришни тарк этилса, фитна болалаб бутун жамиятни бошига балолар ёғилишидан огоҳлантирилмоқда. Халқимизда бир мақол бор: Овсару анқов душман учун яхши ов.
Бизнинг ота боболаримиз овсар ҳам анқов ҳам бўлган эмаслар. Кўр кўрона бошқаларга эргашиб кетган эмаслар. Балким ҳар ишда етти ўлчаб бир кесганлар. Илму маърифат, караму шафқат ила одамларни эзгулик сари эргаштирганлар. Мутаҳассисларнинг маълумотларига кўра бугун ахборот техналогиялари кенг имкониятлар бераётган бир вақтда, минг афсуслар бўлсинки бу имкониятлардан бузғунчилик, қабоҳат йўлида фойдаланаётганлар ҳам, кун сайин ортиб бормоқда.
Бузуқ, ақидапараст оқимларнинг чорловларини тарғиб қилишда интернет сайтлари асосий манбага айланди. Масалан ўн йил аввал бундай сайтлар бир нечтагина бўлган бўлса, бугунги кунда бир неча мингдан ортиб кетган. Одам юрагини эзадиган жиҳати шулки, қанчадан қанча ёшларимиз билиб билмай шу сайтларга кириб, ундан маълумотларни кўчириб олиб, ўз эътиқодларига путур етказмоқдалар. Унданда ачинарлиси калта бинларча қилиб қўйган нобокорликлари етмагандай, яна камига бошқаларни ҳам йўлдан уришга уринаётганларидир.
Бугун дунёда адолат, саодат, раҳмат дини бўлмиш ёш мусаффо динимиз Исломни ёмон отлиқ қилмоқчи бўлган, унга нисбатан одамларда нафрат туйғусини ўйғатмоқчи бўлган, ўта маккор, бадбин, шаккок кимсаларнинг, узоқни ўйлаб, чуқур режалаган фитналарининг самарасини кўриб турибмиз. Аллоҳ Қуръони каримнинг Бақара сурасининг 191-оятида марҳамат қилади.
Фитна қотилликдан ҳам ёмонроқдир дейди. Чунки қатлда маълум бир кимса қурбон бўлади. Фитнада эса минг минглаб, миллионлаб кимсалар каттаю кичик, ёшу қари, аёллару болалар қубон бўладилар. Обод юрту шаҳарлар вайронага, гўзал боғу бўстонлар ҳаробага айланади. Буни мисоли яқин шарқдаги Ироқ Сурия воқеаларида кўряпмиз. Бир неча бузуқ оқимлар бирлашмасидан ташкил топган тўдалар, парда ортида турган ҳомийларининг қўллаб қувватлаши эвазига, каттагина ҳудудни эгаллаб қанчадан қанча шафқатсизликларни, Ислом дини номидан қилмоқдалар.
Ал-Урс ал-Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар ер юзида бир хато иш қилинса, унга бир киши гувоҳ бўла туриб ёмон кўрса, ҳудди у ерда бўлмагандек бўлади. Кимки у ерда бўлмаса ҳам, унга ҳайриҳоҳ бўлса, ҳудди ўша ерда гувоҳ бўлгандек бўлади” дедилар.
Демак, гуноҳ ишга рози бўлиш, уни қилиш билан баробардир. Бунда “Ҳа менга нима”, “Ўзи билади” деб бўлмайди. Чунки ўзимизга яхши кўрганни ўзгага ҳам яхши кўрмагунча иймонимиз комил бўлмайди. Ҳалқимизда бир гап бор бирники мингга, мингники туманга деган. Огоҳ бўлайлик, биримиз адашсаю унга бепарво бўлсак, унинг зарари касофати кўпчиликка уради.
Ҳ.Темиров ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги ходими
Киритилган вақти: 06/09/2023 15:51; Кўрилганлиги: 684
Чоп этилган вақт: 04/11/2025 00:20





















