Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Неъматга эътироф ва шукр лозим

 
 

Мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам кўплаб ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиликлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, янги мадраса ва масжидларнинг очилиши, Қуръон ўқитиш курсларининг ташкил қилиниши, Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этиш учун юртдошларимизга бир қанча қулайликларни яратилиши шулар жумласидандир. Аммо нохолис ёндашувчи, янгиликларни тўғри илғай олмайдиган шахслар ҳам жамиятда топилиб туриши ачинарли ҳолатдир. Яқинда ижтимоий тармоқдан фойдаланувчиларнинг бири Имом Бухорий дафн этилган қишлоқларда таровеҳ ўқиган мусулмонлар жаримага тортилганини ёзиб чиқибди. Аслидачи? Ҳолат қандай? Барчанинг хабари борки, юртбошимизнинг ташаббуслари билан Имом Бухорий мажмуаси ҳозирги вақтда тубдан қайта қурилмоқда. Бу ерда 10 минг ўринли масжид қад ростламоқда. Намозхонлар ўз ибодатларини бекаму кўст адо этишлари учун ташкилотчилар томонидан барча шароитларга эга 1000 ўринли вақтинчалик масжид ташкил этилган. Бу масжидда намозхонлар ва зиёратчилар кунлик беш вақт намоз, жума ва таровеҳ намозларини адо этишмоқда. Таровеҳ намозида хатму қуръон ҳам қориларимиз томонидан ўқиб берилди ва бундан жамоат мамнун бўлди.

Шу ўринда вилоятимиздаги 287та масжиднинг барчасида таровеҳ намозлари ўқилаётгани, шундан 163 та масжидда хатму қуръон бўлаётгани, таровеҳ намозларида амру маъруф ва уламоларимизнинг суҳбатлари бўлиб ўтаётганини эслаб ўтишмиз ҳам жоиз. Рамазон ўзгача шукуҳ ва файз билан ўтмоқда. Юртимиз мўмин мусулмонлари эмин эркин, осойишталик, қалбдаги сокинлик ва розилик билан ўз амалларини адо этаётган бир пайтда унга шукроналик ва яхши жиҳатларни эътироф этиш билан назар солиш адолатли бўлар эди.

ЗАЙНИДДИН ЭШОНҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилоят вакили


Киритилган вақти: 24/04/2022 12:49;   Кўрилганлиги: 82
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/nematga-etirof-va-shukr-lozim
Чоп этилган вақт: 28/05/2022 22:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг