Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

НAМОЗ НИМA УЧУН МУҲИМ

 
 

Бошқа фарз амалларга қараганда намозга кўп тарғиб қилинади. Бунинг сабаби бир қовулда айтилган еканки: Намоз осмонда фарз бўлган бошқа фарз амаллар ваҳий орқали ерга тушган.

Ҳақиқатда ўйлаб қарасак Aллоҳ таоло намозни бошқа фарз амаллар каби ваҳий орқали нозил қилмасдан ўзининг ҳузурига Муҳаммад алайҳис саломни чақириб фарз қилди. Бу намознинг қанчалик муҳим еканкигидан далолат қилади. Чунки бир раҳбар ҳам бирор ходимига муҳим вазифа юкламоқчи бўлса телефон орқали айтмайди уни хонасига чақиртиради ходим раҳбар олдинга келгач уни котиб бошлиқ хонасига олиб киради. Бошлиқ эса ҳаттоки котибни ҳам ташқарига чиқиб туришини буюриб ёлғиз ходимни ўзига вазифа топширади. Бу ўша вазифани муҳим еканкигидан Aллоҳ таоло намозни ўзининг ҳузурида фарз қилишни ирода қилди бунинг учун Жаброил алайҳис салом Муҳаммад саллаллоҳу алайҳис васалламни Aллоҳнинг ҳузурига олиб чиқдилар лекин Сидратул мунтаҳога етиб келганларида бу ёғига Росулуллоҳни ўзлари ёлғиз боришлари керак еканлигини Жаброил алайҳис салом айтадилар бу топшириқ жда муҳим еканлигидан Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳис васаллам Aллоҳнинг ҳузурига ёлғиз чиқдилар ва ўша йерда Намоз фарз бўлди.

С.Шамсиддинов

Каттақорғон тумани бош имом-хатиби 


Киритилган вақти: 21/09/2023 11:26;   Кўрилганлиги: 699
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/namoz-nima-uchun-muhim
Чоп этилган вақт: 03/11/2025 03:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг