Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

“МУСУЛМОН БИРОДАРЛАР”

 
 

Ташкилот номи. “Жамоат ал-Ихвон ал-муслимин”- “Мусулмон биродарлар жамоаси” ёки “Муслмон биродарлар”. Асосчиси ва юзага келиш тарихи. “Мусулмон биродарлар” ҳаракатига  1928 йил март ойида Мисрнинг Исмоилия шаҳрида Ҳасан ал-Банно (1906-1949) томонидан асос солинган.

Ташкилот ғоялари. Ташкилотнинг асосий ғоялари Ҳасан ал-Банно ва Саййид Қутб томонидан тарғиб қилинган. Ҳасан ал-Банно ўзининг “Фаннул-мавт” китобида мавжуд ҳукуматларни йўққилишга эришиш йўларини изоҳлаган ҳолда, илк мартда ўзини ўзи қурбон қилиш шаклида жангарилик амалиётини тайёрлаш ва амалга ошириш билан боғлик фаолиятини оқлаб фатво берган.

Саййид Қутб ташкилот фаолиятининг янада радикаллашувига замин яратган. Хусусан, у 1965 йилда ёзган “Йўлдаги белгилар” китобида араб жамияти “Жоҳилия” даврига қайтиб, маьнавий таназзулга учради, бундай вазиятда асл диндорлар жамиятдан ажралиб, алоҳида жамоалар тузишлари ҳамда жоҳилятга айланган жамиятни исломлаштириш учун жиход олиб боришлари лозим, деган ғояни илгари сурган. Бунда у “жиҳод” тушинчасини динсизлар ҳатто, унинг талқинига қўшилмаган мусулмонларга қарши қуролли кураш маьносида қўллай бошлаган. Ташкилот “Аллоҳ-бизнинг мақсадимиз, Қурьон-қомусимиз, Пайғамбар-бизнинг етакчимиз, Жиҳод-бизнинг йўлимиз ва Аллоҳ йўлида қурбон бўлиш бизнинг энг олий орзуимиздир” деган тамойилини ўзининг бош шиори қилиб олган.

Зайниддин Эшонқулов ЎМИ- Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 24/12/2019 10:16;   Кўрилганлиги: 1734
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/musulmon-birodarlar
Чоп этилган вақт: 13/01/2025 18:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг