Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Муқаддас динимизда муслима аёл фақат ўз оиласи учун зийнатланиши мумкин

 
 

Ислом дини ҳамиша инсонларни хайрли ишларга, оила ва жамият ҳаётида ўзаро бирдамликда бўлишга, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишга ундайди. Ислом динида аёлга бўлган ҳурмат ва эътибор ҳар бир мусулмон ҳаёти учун таъсири жуда катта бўлиб уни асраш ва эъзозлаш жуда муҳим саналади.

Балки шу сабабли, ҳозирги кунда бутун дунёда жумладан, Россия ва бошқа кўплаб Европа давлатларида ислом динига бўлган қизиқиш секин-асталик билан ўсиб бормоқда. Бутун дунёни эгаллаб олган бир пайтда Ғарб цивилизацияси ўртасидаги ўзаро номутаносибликни ва шарқ кўзгуси саналмиш муслима аёлнинг кийиниш маданияти инсон саломатлиги учун таъсири қай даражада муҳим ва аҳамиятли экани ҳам тиббиёт нуқтаи-назаридан исботланди.

Замонавий тиббиётда аёлнинг маҳрам бўлган жойларини беркитиш ҳақидаги олимларнинг қарашлари муштараклигига ҳам бежизга эмасдир. Чунки яланғочланиш киши қалб дунёсининг ҳам бўшлигидан дарак беради. Бунинг оқибатида аёл ўз қадр-қийматини йўқотиши ва унга бўлган ҳурматни йўқотади.

Кийиниш маданияти ҳар бир инсоннинг феъл-атворини намоён этади. Билъакс, баъзи аёлларнинг очиқ-сочиқ юриши оқибатида ўзларига бўлган эътиборни тортиш ва атрофдагиларда тийиқсиз ҳис-эҳтирос уйғотишига сабаб бўлмоқда ва бу салбий оқибатлар олиб келаяпти. Бугунги «мода» ўз-ўзидан эркакларнинг ҳирсини уйғотиши билан бирга, дунёда эркакларда учраётган мижоз сустлигининг 70 фоизи, яъни – организмнинг қондирилмаётган сурункали қўзғалишига сабаб бўлмоқда.

Муқаддас динимизда муслима аёл фақат ўз оиласи учун зийнатланиши мумкин. Бу нафақат соғлом оила ва тинч-тотув ҳаёт асоси бўлиб хизмат қилади, балки, эркакларнинг саломатлиги учун ҳам ниҳоятда зарурдир. Шу сабабли, бир қатор ғарб олимлари простата бези касаллиги шарқ эркаклари орасида жуда кам учрашининг сири нима эканлигига қизиқиш билдириб, бу йўлда баҳолиқудрат бир қатор тадқиқот ва текширув ишлари олиб борди. Натижада, соғлом оила ва шу ўринда ислом динида аёлларнинг ички ва ташқи маданияти ўрни беқиёс эканига яна бир бор амин бўлишди.

Н.Темирова - Самарқанд вилоят бош отинойиси манбалар асосида


Киритилган вақти: 17/06/2022 10:28;   Кўрилганлиги: 433
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/muqaddas-dinimizda-muslima-ayol-faqat-oz-oilasi-uchun-ziynatlanishi-mumkin
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 12:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг