Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Меҳнат қилиш - ҳалол ризқ гарови

 
 

Муҳтарам президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун керакли шарт-шароитлар ҳар бир фуқоронинг эзгу интилишларини, имкониятларини руёбга чиқариш учун қулайликлар яратиш халқ фаровонлигини таьминлашлик устувор йўналишларидан биридир.

Айниқса ёшларнинг турли соҳа ва касбларни эгаллашлари орзу умидларини рўёбга чиқаришда бир неча йиллардан буён давлатимиз тизимли равишда кенгкўламли ислоҳатларни амалга ошириб келмоқда. Кўплаб касб-ҳунар коллежлари турли-туман ўқув юртларининг қурилиши, ҳунармандчилик ва касаначиликка бўлган эътибор, кичик бизнесни оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қабул қилинаётган қарорлар берилаётган имтиёзлар сўзимизнинг ёрқин далилидир .

Мусулмон киши тирикчилик учун бир касб танлашга, пешона тери билан оила тебратишга тарғиб қилинган. Хусусан Нақшбандия тариқатининг асосчиси Муҳаммад Баҳоуддин ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алйҳи васалламнинг: "..Кишининг еган таомлари ичида Аллоҳга энг яхшироғи қўл меҳнати билан топганидир", деган ҳадиси шарифларини ўзининг ҳаётларида шиор қилиб, "Дил баёру даст бакор" қоидасини ҳаётга татбиқ этдилар .

Албатта, Аллоҳ таолонинг фазли карамига эришмоқчи бўлган инсон меҳнат қилиши, халол касб-ҳунар билан машғул бўлиши лозим. Бу эса унга нажот ва бахт келтиради. Зеро, Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида айтадилар: “Аллоҳ таоло ҳунарманд бандани яхши куради”. Бу эса унга нажот ва бахт келтиради. Расулуллоҳ (сав.)нинг қуйдаги таьлимлари билан танишиб керакли хулоса чиқарайлик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламнинг хузурларига бир киши тиланчилик қилиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам ундан сўрадилар: “Уйингда бирор нарсанг борми. У: “ҳа бор”,  деб  жавоб берди. Баьзисини остимизга солиб баьзисини кечаси устимизга ёпадиган бисот ва сув ичадиган бир идишимиз бор. Расулуллох соллаллоҳу алйҳи васаллам икковини келтир дедилар. У киши айтган нарсасини олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам у олиб келган нарсаларини қўлларига олдилар ва айтдилар: “Буларни ким сотиб олади.  Саҳобалардан бири мен уларни бир дирҳамга оламан деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам бир неча бор ким бунинг устига зиёда қилади, дедилар. Бошқа бир саҳоба мен уларни икки дерҳамга оламан, деди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам икки нарсани саҳобага бердилар ва ундан икки дерхамни бериб бир дирхамига оилангга озука ол бир дирхамига болта олиб кел дедилар. У шундай қилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам болтасига даста килиб бериб бор ўтин қилиб сотиб меҳнат қил дедилар. Бир неча кундан кейин хурсанд ҳолда келган сахобага меҳ нат билан топилган молда барака борлигини айтдилар. Азизлар, меҳнат ундан келгани роҳат бўлади шунинг учун ҳар биримиз меҳнат қилайлик.

Рўзиев Сайдулло
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Қориравот” жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 13/11/2023 15:12;   Кўрилганлиги: 453
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/mehnat-qilish-halol-rizq-garovi
Чоп этилган вақт: 07/12/2024 23:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг