Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

“Китоб ас-савод ал-аъзам” катта жамоа – аҳли сунна вал жамоа эътиқодига оид китоб бўлиб, машҳур олим Ҳаким Самарқандий томонидан ёзилган.

 
 

“Китоб ас-савод ал-аъзам” катта жамоа – аҳли сунна вал жамоа эътиқодига оид китоб бўлиб, машҳур олим Ҳаким Самарқандий томонидан ёзилган.

Асар араб тилида ёзилган бўлиб, унда аҳли сунна вал жамоа эътиқодига доир олтмишдан зиёд ақидавий масалалар баён этилган.

Ушбу масалалар аҳли суннанинг белгиси экани, уларга ишонмаганлар эса аҳли суннадан эмаслиги таъкидланган.

Катта жамоа – аҳли суннанинг белгиси қуйидагилардан иборат:

(والخامسة والثلاثون) أن يعتقد أن الله تعالى عالم وقادر وله علم وقدرة
Ўттиз бешинчи: Аллоҳ Олим ва Қодир Зотдир ҳамда ҳақиқий илм ва қудрат фақат Унга хосдир.

Мўмин киши Аллоҳ таолони Олим ва Қодир Зот, Унинг илм ва қудрат сифатлари бор деб эътиқод қилиши лозим.

Билингки, ҳақиқий олим деб илми бор бўлган зотга айтилади. Илми йўқ бўлган зотни эса мажозий маънода, лақаб сифатида ёки ёлғондан олим дейиш мумкин. Ҳақиқий олим ва қодир бўлган зот – бу қудрати бўлган зотдир. Кимнинг қудрати бўлмаса, уни мажозий маънода, лақаб жиҳатидан ёки ёлғондан олиб деб айтилади.

Ҳақиқий Олим ва Қодир бўлган Зот Аллоҳ таолодир. Аллоҳ таолога нисбатан мажозий маънода, лақаб жиҳатидан ёки ёлғондан олим номи ишлатилмайди. Чунки бундай дейиш куфр бўлиб қолади.

Билингки, Аллоҳ таоло ҳақиқий Олим ва Қодир Зот бўлиб, Унинг илм ва қудрат сифатлари мавжуд. Бунга қуйидаги ояти карималар далил бўлади:
“(Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаган миқдорда ўзлаштирурлар” (“Бақара” сураси, 255-оят);

“Ҳар бир аёлнинг ҳомиладор бўлиши ва кўзи ёриши фақат Унинг илми билан бўлур” (“Фотир” сураси, 11-оят).

Ушбу мавзу борасида бундан бошқа фикрларни айтган киши бидъатчи бўлади.
Юқоридаги далиллар оқил инсон учун кифоя қилади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 11/10/2021 10:14;   Кўрилганлиги: 840
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/kitob-as-savod-al-azam-katta-jamoa-ahli-sunna-val-jamoa-etiqodiga-oid-kitob-bolib-mashhur-olim-hakim-samarqandiy-tomonidan-yozilgan
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 14:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг