КAТТA ФОЖИЯГA СAБAБЧИ БЎЛМAНГ!
Бугун ижтимоий тармоқларда айрим аёллар хомилани жиддий сабабсиз олдираётганлиги кузатилмоқда. Бу еса катта фожия. Қолаверса, шариатимиз болани олдиришдан қаттиқ қайтарган. Жиддий сабаб бўлмаса ҳеч қачон болани олдириш жоиз емас (ҳатто туғилажак болада нуқсон, ногиронлик бўлган тақдирда ҳам). Aйниқса болага жон киргандан (тўрт ойлик бўлгандан) кейин уни олдириш катта гуноҳдир
Бир аёл шундай савол билан мурожаат қилибти: “Икки ойлик ҳомиладорман. Камқонман. Боламни олдирсам бўладими?”
Қачонки туғиш ёки ҳомиладорлик онанинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар йетказадиган бўлса уни олдиришга рухсат берилади.
Демак, шифокор (диёнатли, гуноҳ савоб нима екани ва жавобгарликни ҳис қиладиган) билан маслаҳатлашиб иш тутиш тавсия қилинади.
Фахриддин ҲУСЕНОВ,
Мурод авлиё жомеъ масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 21/09/2023 10:40; Кўрилганлиги: 663
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 13:50