Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

КАРОНАВИРУС ОФАТМИ Ё НАЖОТМИ?

 
 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қорин хасталиги ила ўлган шаҳиддир, вабода ўлган шаҳиддир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Исломда вабо касали туфайли вафот этган киши шаҳидга тенглаштирилган экан каронавирусдан ўлган киши ҳам шаҳид мақомидадир. Бу унинг учун нажотдир. Бугунги кунда бутун дунёни эгаллаб олаётган ва ҳисобсиз инсонларни ёстиғини қуритаётган каронавирус пандемияси қандай пайдо бўлди. Сабаби инсоннинг ўзи. Инсон Аллоҳ берган озгина бойлиги билан, Аллоҳ таола берган ва чегаралаб қўйган озгина илми билан ҳамма нарсани ҳал қилишига ишониб қолди. Бу эса инсонни гуноҳ ишларни тап тортмасдан қилишга олиб келди. Биров бировни ҳақидан қўрқмаслик, харом еб ичишлик, харом ишлар зино, ўғирлик каби иллатлар очиқчасига қилина бошланди. Олимлар эса бойлик эвазига билимларини одамларни қириш учун ҳар-хил химиявий ва биологик қуроллар яратишга сарфлай бошладилар. Буларнинг бари эса инсониятни мағлубиятга олиб келди, яъни ҳозирги каронавирус ўлатига дучор бўлишди. Бу ҳақда Қуръонда шундай дейилган:

إِنَّ ٱلۡإِنسَـٰنَ لَفِی خُسۡرٍ

Албатта, инсон хусрондадир. (Хусрон-мағлубият, ютқизиқ ва нуқсон маъноларини англатади) Аср сураси, 2-оят.

Ниҳоят одамлар, инсонни Аллоҳнинг олдида ҳеч нарсага арзимаслигини англаб етишди. Чунки инсоният техналогия ривожланиб компютрь замонида яшагани билан, ниҳоятда улкан хотирали, ўта сезгир аппаратураларни ясаб фойдаланаётгани билан Аллоҳнинг юборган оддий бир вируси олдида ожиз қолди. Ҳатто медицина ниҳоятда ривожланган давлатлар ҳам бу улатни давосини тополмай боши қотган. Бу ҳолат ҳар бир фикрлай оладиган инсонни албатта иймонга келтиради. Бу эса инсонлар учун нажотдир. Аллоҳ меҳрибон бизга шу хусрондан қутулиш йўлини ҳам кўрсатиб шундай деди:

إِلَّا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ وَتَوَاصَوۡا۟ بِٱلۡحَقِّ وَتَوَاصَوۡا۟ بِٱلصَّبۡرِ

Магар иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир. Аср сураси, 3- оят

(Маълум бўлдики, инсон икки дунёда бадбахт бўлиб қолмаслик учун тўртта сифатга эга бўлиши керак экан: Аллоҳга иймон келтириши. Солиҳ амаллар қилиши. Ҳақ амаллар қилиши. Сабрга чақириши.)

Каронавирус туфайли қанча инсонлар иймон калималарини айтиб мусулмон бўлдилар, қанчадан-қанча фаҳш ишлар тўхтади, қанча исроф, харом истемол қилишликлар камайди, қанчадан қанча намоз ўқимай юрган мусулмонлар намозларини бошладилар, одамлар истиғфор айта бошлашди.

Миллионлаб одамлар улатни тўхтатишлик учун ойлаб уйларидан чиқмасдан ўтиришибди. Яъни сабр қилишаяпти. Буларнинг бари эса инсонлар учун нажотдир.

Норқулов Абдували - Пастдарғом туман "Боғонали" жоме масжиди имом-ноиби 


Киритилган вақти: 13/05/2020 10:49;   Кўрилганлиги: 1080
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/karonavirus-ofatmi-yo-najotmi
Чоп этилган вақт: 14/09/2024 21:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг