КАМТАРГА КАМОЛ
Инсонга эришган барча ютуқ ва муваффақиятлар Аллоҳ томонидан бўлади. Шунинг учун ҳар қандай ғалаба-ютуқларга эришилганда
Аллоҳни зикр қилиш ва У Зотга ҳам айтиш лозим.
Аллоҳ таоло "Наср" сурасида марҳамат қилади: "Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳи келса...
Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг...
Бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт".
Макка фатҳи жуда аҳамиятли нарса эди. Аллоҳ бу фатҳни берди ва одамлар динга тўп-тўп бўлиб кира бошладилар.
Ҳар бир муваффақиятга эришган одам оз бўлсада ғурурга берилади. Лекин Аллоҳ таоло мана шундай муҳим паллада Аллоҳга ҳамд ва истиғфор айтишга буюради. Бу амрга итоатни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламда кўришимиз мумкин. У зот Макка фатҳи куни Макка шаҳрига ниҳоятда тавозелик билан, ҳатто муборак пешоналари минган уловларининг эгарининг қошига тегай деб, эгилган ҳолда кирганлар.
Муваффақиятларда бардавом бўлишни хоҳласак, Аллоҳга истиғфор ва ҳамд айтишни кўпайтирайлик.
Назаров Анвар
Каттақўрғон шаҳар бош имом хатиби
Киритилган вақти: 21/09/2023 11:01; Кўрилганлиги: 593
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 00:43