Ихтлофнинг харомлиги
Аллох таоло «Анфол» сурасида мўмин мусулмонларга хитоб қилиб: “Аллохга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта Аллох сабр қилувчилар биландир”, деган (46-оят).
Мусулмонлар Аллох таьолога ва Унинг Расули Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга қанчалик итоатда бўлсалар, муваффақиятлари хам шунчалик кўп бўлавиради. Жумладан, мусулмонлар ўзаро низо ва ихтилоф қилмасликда хам Аллох таолога ва Унинг Расулига итоатда бўлишлари хам кўпгина муваффақиятларнинг омилларидандир.
Аллох таолага ва Унинг Расулига итоат қилмай ўзаро низо ва ихтилоф қилишнинг оқибати нима бўлиши оятнинг давомида баён қилиб, берилмоқда: “Ўзаро низо қилманг, у холда тушкунликка учрайсиз ва куч- қувватингиз кетади”.
Аллох таоло рост айтади. Ислом тарихида мусулмонлар қачон мағлубиятга учраган бўлсалар фақатгина узаро ихтилоф ва ички низолар туфайлигина учраганлар. Шу муносабат ила асримизнинг машхур уламоларидан бирлари Ғазолий Рахматуллохи алайхнинг Жазоирнинг Ситиф шахрида бўлиб ўтган илмий анжуманда айтган гапларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Ўшанда у киши жумладан шундай деган эдилар: “Аллох таоло менга Ислом тарихини яхшилаб ўрганиш имкониини берди. Бугун мен Ислом тарихини етарлича ўргандим дея оламан. Аллохга қасамки, мусулмонлар Ухуд кунидан бошлаб хозирги соатгача ташқи душмандан енгилганлари йўқ. Мусулмонлар қанча мағлубиятга учраган бўлсалар, фақатгина ўзаро ихтилофлари ва ички низолари туфайлигина мағлубиятга учраганлар”. Ояти Кариманинг охирида Аллох таоло: “ва сабр қилинг. Албатда, Аллох сабр қилувчилар биландир”, демоқда. Демак, орада ихтилоф чикмаслиги учун сабр керак. Сабрсизлик эса, мусулмонлар орасида турли ихтилофлар, уруш жанжалллар келиб чиқишига сабаб бўлади. Аллох таоло сабр килувчилар билан бўлади. Уларни турли ёмонликлардан асрайди сабр қилмай, чидамсиз бўлганлар эса, ихтилоф гирдобига дучор бўладилар. Имом Муслим ривоят қилган хадиси шарифда Пайғамбаримиз алайхиссалом: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин”, деганлар. Пайғамбаримиз алайхиссалом қайтарган нарсадан қайтмоғимиз лозим.
Хадиси шарифда ихтилофнинг ёмон оқибати алохида такидланмоқда. Бу қалбларнинг ихтилофли бўлиб қолишидир. Ха, бир-икки бор ихтилоф содир бўлгандан кейин, унинг тасирида қалблар ихтилофли бўлиб қолса Аллох курсатмасин, кейин ўшандай қалб эгаларининг бошлари шубхасиз келишмовчилик ва уруш – жанжаллардан чиқмай қолади.
Биздаги ихтилофлар баьзиларимизнинг Ханафий фиқхий мазхабини инкор қилишимиздан чикмоқда. Чет элларда яшириниб олиб ижтимоий тармоқлар орқали кимлиги ва устози кимлигини тайини йўқ, бизга динни ўргатмоқчи бўлган баьзи кимсалар мусулмонлар орасида кўплаб ихтилофларни келтириб чиқармоқда.
Юқоридаги оят ва хадислардан маьлум бўладики, неча асрлардан буён биздан кўра диний аҳкомларни мукаммал билиб, унга амал қилиб келган аждодларимизга ихтилоф қилишлик харом амаллардан хисобланади.
Манбаалар асосида Ургут туман “Махматқул Хожи” жоме масжиди Имом хатиби З.Ибрагимов тайёрлади.
Киритилган вақти: 30/11/2021 06:33; Кўрилганлиги: 1004
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 07:38