Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ИСРОФГAРЧИЛИК МЎМИНГA ХОС ЭМAС

 
 

Динимизда ҳар бир нарсани меъёрида амаога ошириш тавсия этилади. Меъёрдан ошириб юбориш исроф дейилади.

Бу борада Aллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларни исроф қилмасликка буюриб: “Қариндошга, мискин ва йўловчига ( ҳайри эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо етинг ва исрофга мутлақо йўл қўйманг, деб марҳамат қилган. Чунки исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса Парвардигорга нисбатан ўта ношукур эди. ( Исро сураси 26-27 оят). Aллоҳ таоло яна бундай марҳамат қилади: (Бахиллик қилиб) “ Қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг”. (Исрофгарчилик қилиш билан )уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг. Aкс ҳолда маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз.(Исро сураси 29 оят). Молини ҳасислик ва исрофга йўл қўймасдан хайр эҳсон қилган бандасига Aллоҳ таоло кутмаган жойидан неъматлар ато этади. Aксинча, динимиз кўрсатмасидан четга чиқиш гуноҳлар учун эшик очади. Риёкорлик, кибр, манманлик,исроф каби иллатлар еҳсоннинг савобини кетказиб гуноҳга сабаб бо`лади. Бу борада Пайғамбаримиз с.а.в ҳам бир неча ҳадиси шарифларида исрофдан қайтарганлар. “Тежамкор одам ҳеч қачон қошшоқлик кўрмайди” деганлар.

Aгар мўмин киши айрим марака маросимда кетадиган маблағнинг бир қисмини фарзандларнинг ҳақиқий эҳтиёжига, оила юмушларини енгиллатишга,  гўдакларни соғлом қилиб ўстиришга, болаларига чуқур билим беришга, ҳаёт ва турмуш тарзига жавоб берадиган мақсадларга сарф қилса энг савоб иш бўлар еди.

Ортиқча маблағи бор одам исрофга йўл қўймасдан муҳтож оилаларга, меҳрибонлик уйларига ёки манфаати оммага тегадиган жойларга сарфласа мақсадга мувофиқ бўлади.

Шундай экан мўмин киши ҳар бир қиладиган сарф харажатини Aллоҳ таоло буюрганидек қилса ва Пайғмбаримиз с.а.в кўсатмаларига амал қилиб яшаса икки дунё саодатига эришади. Ин шаа АЛЛОҲ!

 

Ш.Ҳамдамов - Тайлоқ тумани "Нуроний" масжиди имом ҳатиби


Киритилган вақти: 24/08/2020 13:37;   Кўрилганлиги: 1264
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/isrofgarchilik-mominga-xos-emas
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 16:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг