Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ИСЛОМ - ТИНЧЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ

 
 

Тинчликпарварлик ислом динининг моҳияти.

Бугунги кунда дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида ҳал этилиши зарур бўлган кўплаб муаммолар мавжуд экани, кишиларнинг осуда ҳаётини издан чиқаришга қаратилган янги шаклдаги таҳдидларнинг пайдо бўлаётгани ва бунинг натижасида бузғунчи ғоялар мафкура майдонини қуршаб олаётгани очик, ойдин хавф туғдирмоқда.

Бунга эътиқод умумийлигига асосланган ҳолда якка мафкура ҳукмронлигини таъминлаш орқали жаҳон майдонларини мафкуравий жихатдан ўзига оғдиришга ҳаракат қилаётган кучларни мисол келтириш мумкин. Масалан, ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган мутаассиб уюшмалар ижтимоий, миллий хусусияти, қайси давлатга мансублигидан қатъий назар, барча мусулмонларнинг маънавий бирлиги ҳақидаги тасаввурларга таяниб, уларни ягона мақсад остида бирлашуви ғоясини илгари сурадилар. Бундай кучлар шу йўл билан ҳар бир давлатнинг ўз тараққиёт йўлидан чиқаришга ҳаракат қиладилар, қаерда ғоявий бўшлиқ, лоқайдлик ва бепарволик мавжуд бўлса, улар ўша ерда пайдо бўладилар.

Хусусан, катта тажрибага эга бўлган мутахассислардан бири ўз интервьюсида: “Тинч осойишта ҳаёт, барқарорликнинг энг муҳим шарти шуки, беғамлик, ва бепарволикка йўл қўймасдан, доимо огоҳ, ҳар томонлама сезгир ва уйғод бўлиш, тарихдан, ҳаётдан хулоса чиқариб яшаш керак. Бундай қараш, бундай кайфият шу азиз юртимиздаги барча ватандошларимизнинг ҳаётий мақсадига айланишини истардим. Огоҳ бўлиб яшайдиган одам четдан келаётган хавф-хатарни олдиндан кўриб, уни бартараф эиши осон кечади. Агарки турли бало-қазолардан ўз вақтида огох бўлмаса, уларга бепарво қараса, кейин улани йўқ қилиш жуда қийин бўлади», деган.

ЎМИ Самарқанд вилояти бош имом-хатиби З.Эшонқулов тайёрлади


Киритилган вақти: 06/07/2020 19:00;   Кўрилганлиги: 1042
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/islom-tinchlik-bagrikenglik-va-marifat-dini
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 01:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг