Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Иқтисодий соҳадаги ютуқларимиз - Ватан равнақининг асоси

 
 

Инсонларнинг маънавий ҳаёти қанчалик яхши бўлиши баробарида иқтисодий томондан ҳам баркамол бўлишини динимизда кенг тарғиб қилинган. Жумладан, халолдан ризқ талаб қилиш, эҳтиёжманд кишиларга беминнат моддий ёрдам бериш, ҳаж, закот, садақаи жория ва бошқа кўплаб молиявий амаллар ибодат ҳисобланиб, катта ажру савоблар берилади.

Кейинги беш йилда юримизда иқтисодиёт соҳасида амалга ошрилган ишлар алоҳида эътиборга молик бўлиб, бунинг шукронаси ҳар бир юртдошимизга вожиб ҳисобланади. Муҳтарам Президентимиз томонларидан камбағалликни тугатиш, ҳар бир оилани тадбиркорликка йўналтириш, чет эл ва маҳаллий инвестрларни бу ишга жалб қилиш орқали бу ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида қабул қилган бир қатор қарор ва фармонлари ижроси бугунги кунда жойлардаги ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётида ўз аксини топмоқда. Маҳаллаларда темир дафтар, аёллар дафтари ва ёшлар дафтари очилиши орқали аҳолининг иқтисодий қийналган қатлами аниқланиб, уларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ишлаб чиқариш, агрор соҳа, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа шу каби соҳаларга кенг йўл очиш орқали мазкур дафтарларга киритилган фуқороларни бандлиги таъминланмоқда. Мутахассислар оммавий ахборот воситаларида, Ўзбекистонда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар кўламини кейинги юз йил ичида қилинмаган деб баҳоламоқдалар. Ўз навбатида муқаддас Ислом дини таълимотларидан келиб чиқиб, биз ҳам юртдошлармизни, хусусан, ёшларни Ватанимиз равнақи йўлида, Аллоҳ таоло берган билим, ғайрат ва истеъдодларини сарфлашлари айни савоб ишлардан эканлигини эслатиб, шунга тарғиб этамиз.

 

Холмухаммад САЛИМОВ Ургут тумани "Манғитобод" жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 05/07/2021 16:51;   Кўрилганлиги: 101
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/iqtisodiy-sohadagi-yutuqlarimiz-vatan-ravnaqining-asosi
Чоп этилган вақт: 28/09/2021 13:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг