Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ИНСОН ҚАЕРДА ДУНЁГА КЕЛСА АНА ШУ ЕР УНИНГ УЧУН ҚАДРЛИ ВАТАН ҲИСОБЛАНАДИ

 
 

Юртимизда ҳар йили истиқлолга эришган кунимизни бир-биридан гўзал ғоя ва шиорлар остида нишонлаш яхши анъанага айланиб боряпти. Уларнинг ҳар бири қалбимизда алоҳида меҳр уйғотиб, ўзини шу Ватан фарзанди деб билган кексаю ёшни эл-юрт фаровонлиги йўлида жипслаштиришга хизмат қилмоқда.

Шу нурафшон кунларимизда биз учун олис мозий, буюк аждодларимиз мероси ва 30 йил мобайнида босиб ўтган йўлимизга назар ташлаб, шу муқаддас Ватанда яшаётганимизга шукроналар келтиришимиз шарт.

Инсон қаерда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли Ватан ҳисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида орқаларига ўгирилиб, яъни Маккаи мукаррамага қараб: "Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳеч қачон ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлур эдим" - деганлар.

Демак, Ватанни севиш, уни соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳисдир. Бирор сабаб билан Ватанини ташлаб, бошқа юртларга кетган кимса ҳаётнинг оғир дамларида уни қўмсаб, кўз олдига келтириши ва туғилиб ўсган замини хақида бирор қайғули хабар эшитганда қалбан эзилиши ҳам юртга бўлган муҳаббатнинг белгисидир.

Ботирали РИЗАЕВ,

Самарқанд шаҳридаги Панжоб жомеъ масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 31/08/2021 14:24;   Кўрилганлиги: 70
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/inson-qaerda-dunyoga-kelsa-ana-shu-er-uning-uchun-qadrli-vatan-hisoblanadi
Чоп этилган вақт: 28/09/2021 13:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг