Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ҳаё – энг олий ахлоқий фазилат

 
 

Ҳаё ҳар қандай олий хулқнинг негизи булиб, инсонни яхшиликка ундайди, ёмонликдан узоқ юришга чақиради. Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганларидек: “Ҳаё фақат эзгулик келтиради”. Айниқса аёл-қизларимиз учун зийнат ҳисобланади. Улуғларимиз айтган экан: “Аёлнинг чиройи ҳаёсидадир, ҳаёсиз гўзалликдан хунук нарса йўқдир”. Ҳадислардан бирида таърифланадики ҳаё пайғамбарлардан пайғамбарларга маънавий меросдир.Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган гап шуки – агар уялмасанг хохлаган ишингни қилавер. Ҳадисдан кўриниб турибдики уятли ишларни қилишда нафсни тийиш, одамларнинг таъна маломатларига сабаб бўладиган ишларни қилмаслик, ҳаёнинг мазмуни ҳисобланади. Ҳаёнинг зидди бўлган, беандишалик эса инсонларни ёмон тубан ҳолатларга туширади.

Ҳаёсиз кишилар атрофидаги танқидларга бепарво бўлиб қолади бора – бора ножуя ишларини очиқчасига қила бошлайди. Бундай кишиларнинг тақдири Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганларидек шундай таъриф қилинади. “Умматим орасида гуноҳни ошкоро бажарувчилардан бошқалари саломат қолувчилардир”. Бу борада халқ мақоллари орасида – “Ори йўқнинг оҳори йуқ”, - “Ҳаё кетди – бало етди “каби ҳикматли сўзлар ҳам бордир. Опа-сингилларимизни, жажжи қизолоқ ва қизларимизни ҳаёли бўлишида бизлар масъулмиз!

Ш. Ҳакимова - Оқдарё туман бош отинойиси 

 


Киритилган вақти: 09/07/2020 08:18;   Кўрилганлиги: 1000
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/hayo-eng-oliy-axloqiy-fazilat
Чоп этилган вақт: 13/01/2025 19:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг