Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ЭЪТИРОФ – МАСЪУЛИЯТДИР

 
 

Яратганга беҳисоб шукроналаримиз бўлсинки, тараққиётимизнинг янги даврида халқимиз учун имкониятлар эшиги янада кенг очилмоқда. Аллоҳнинг халқимизга берган улуғ неъматлари, бахт-саодатнинг чеки-чагараси йўқ. Мамлакатимизда дин соҳасига кўрсатилаётган ижобий таъсирлар янада улкан бўлмоқда. Муҳтарам Президентимиз раҳнамоликлари ва ғамхўрликлари натижасида мамлакатимизда дин соҳаси жадал ривожланиб, кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда оилада, жамиятда ва ижтимоий ҳаётда аёлларнинг фаоллиги янада ошиб бормоқда. Айниқса, хотин-қизлар орасидаги маънавий-маърифий ишларда уларнинг ўрни катта бўлмоқда. Жумладан, диний маърифат ва ахлоқий тарбияни аёл-қизларга етказишда отинойиларнинг ҳам муносиб ўрни бор, албатта.

Давлатимиз раҳбарининг шахсан ташаббуслари билан аёл-қизларнинг иймон-эътиқодини мустахкамлаш ҳамда диний саводхонлигини ошириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мана шундай эзгу ишларнинг натижасида отинойиларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 3-8-октябр кунлари давомида Ўзбекистон халқаро Ислом академияси қошидаги малака ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман/шаҳарбош отинойилари учун “Янги ЎзбекистоннингТараққиётстратегиясиниамалгаоширишдадиний-маърифийсоҳаходимларининголдида турган долзарб вазифалар” йўналишида 36 соатликмалака оширишўқувларинингташкил этилиши ҳам сўзимизнинг яққол тасдиғи десак муболаға бўлмайди.

Ўқув машғулотлари икки босқичда ташкил этилган бўлиб, назарий, жойларда амалий машғулот ва семинар-тренингларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосарлари, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита аъзолари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимларининг жалб этилиши ўқув соатлари сифати ва самарасини таъминлашда бош омиллардан бири бўлди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Ўқув машғулотларидан ташқари, тингловчиларнинг Ислом цивилизацияси маркази, Шаҳидлар хиёбони, Ўзбекистон Янги боғи бўйлаб саёҳатлар уюштирилиши ҳам биз отинойиларнинг камтарона хизматимизга бўлган юкасак эътиборнинг намунасидир.

Барча ташкилий ишлар учун шахсан мамлакатимиз Президентига, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага, халқаро ислом академияси қошидаги малака ошириш маркази раҳбариятига, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ва хотин-қизлар бўлимига ўзимизнинг чуқур миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Умид қиламизки, бу каби ўқувлар бундан кейин ҳам тез-тез ташкил қилинади. Бу каби ғамхўрлик ва эътибор биз отинойиларга ўз олдимизда турган вазифаларни сидқидилдан амалга оширишимизда  янада кўпроқ куч бағишлайди, илҳом беради, масъулиятимизни оширади. Зеро, эътироф – бу масъулиятдир.

 Н. Темирова Самарқанд вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси


Киритилган вақти: 12/10/2022 13:47;   Кўрилганлиги: 835
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/etirof-masuliyatdir
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 02:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг