Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Эрта турмуш- келтирар ташвиш

 
 

Инсон улғайиб маълум ёшга етганда оила қуриб яшашни истаб қолади. Оила қуриш ва унинг тинчлигини асраш инсон учун катта масулиятдир. Хар бир оила мустахкам пойдеворга эга бўлишига эришиш, жамиятда хар бир гудакнинг соғлом туғилиши ва яшаб кетиши учун тўлиқ кафолатни таминлаш керак. Соғлом фарзанд соғлом онадан дунёга келади. Минг афсуский, кийинги вақтларда қизларни эрта турмушга бериш энг оғриқли масала бўлиб қолмоқда. Бунинг сабаби ота-оналар орзу ҳавасга тезроқ етай, невара кўриб қолай деган мақсадларни рукач қилиб тўйга тарадду қилмоқда. Йигит ва қиз турмушга таййорми йўқми бу билан ишлари йуқ.

Турмуш қураётган қизлар эрни олдидаги вазифаларини, қайнона ва қайнота олдидаги вазифаларини, хўрмат, иззат ва яна бир мунча бурчларини англаб турмушга тайёор бўлишлари керак. Йигитларимиз оиласи ва ота онаси олдидаги бурчларини тўғри англаб етмоғи лозим. Биз бунга катта этибор қаратишимиз лозим. Этиборсиз босилган бир қадам ҳам бир неча оиланинг ташвишига сабаб бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларининг бирида: "Эрларига мехрибон, фарзанд кўра оладиган аёлларга уйланинглар. Чунки мен қиёмат куни сизларнинг кўплигингиз билан бошқа умматларни олдида мақтанаман", дедилар.(Имом Ибн Хиббон ривояти).

Наслимиз давомчилари, фарзанд невараларимизни соғлом туғилишида йигит ва қизларимизнинг соғ саломат бўлишлари катта аҳамиятга эга. Эрта турмушга чиқган қизларимизда камқувватлик, ногирон ва боласи нобуд бўлиши бир неча баравар юқоридир. Улар "Оила" деб аталмиш қўрғонни қуриш учун пухта тайёоргарлик куриш керак.

Айниқса аёл, бўлажак оналигини, Оила бекасилигини, мураббиялигини тушуниб, буни мукаммал ўрганмоғи керак. Ва яна қизларимизнинг қўлларида мўжазгина хунари бўлса нур устига ало нур бўлар эди.

Азизларим қиз ва йигитларимизни турмуш қуришидан олдин, уларнинг бахтли хаёт кечириб кетишига кафолатни кўра олмоғимиз лозим.

З.Нурматова - Ургут тумани бош отинойиси 


Киритилган вақти: 12/01/2022 08:56;   Кўрилганлиги: 604
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/erta-turmush-keltirar-tashvish
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 17:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг