Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМЛАРНИНГ ЗАРАРЛАРИДАН САҚЛАНАЙЛИК.

 
 

Диний экстремизм-жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва уларга зид бўлан ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишдир. Марказий Осиёда диний экстремистлар минтақа халқлари учун анъанавий бўлган ҳанафий мазҳаби ва мотурудия ақидасини рад этиб, мусулмон-ларга сиёсийлаштирилган ғояларни сингдиришга ўринмоқда. Улар “мавжуд муаммолар мусулмон жамоалари исломий тусини йўқотгани сабабли мавжуд, “кофир” ҳукуматларни ағдариб ташлаш лозим”,каби сохта диний шиорлардан фойдаланиб сиёсий ҳокимиятга интилмоқда.

Маъ лумотларга кўра, ҳозир дунёда 500га яқин экстремистик-террорчи ташки-лотлари мавжуд бўлиб, уларнинг 80% ислом ниқоби остида фаолият юритади. Улар қаторида ИШИД, “ал-Қоида”, “Мусулмон биродарлар”, “Ҳизбут-таҳрир”, “ал-Жиҳод- ал-Исломий”, ат-Такфир вал-Ҳижра, “Қуролли исломий ҳаракат” кабиларни киритиш мумкин.

Диний экстремистик ва террорчи ташкилотлар қаторида Аҳмад ибн Таймия, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб, Солиҳ ибн Фуазан, Ҳасан ал-Банно,Тақиюддин Набаҳоний, Сайид Қутб, Абу Алий Мадудий, Абдусалом Фароғни кўрсатиш мумкин. Мазкур оқимларни ақидалари мутлақо ханафий мазҳабига зид бўлиб, уларни ғояларига қўшилмаган мусулмонлар ва ҳукуматлар ҳам “кофир” саналади. Диний экстремистик ташкилотларнинг асосий фаолият услублари сифатида экстремистик руҳдаги, шу жумладан, “жиҳод”, “шаҳидлик” ғоялари тарғиб қилинган адабиёт, видео ва аудио тасмаларни тарқатиш ва унинг аъзоларини махсус (радикал диний ташвиқот юритиш қўпорувчилик ва ҳ.к.) таёргарликдан ўтказиш, ўз тарафдорларини давлат структураларига киритишга уриниш, яширин “ҳужраларида” ўқиётганларга мутаассиб тушунчаларни сингдириш, аёллардан иборат ячейкаларни кучайтириш, ижтимоий-сийсий ҳолатни кескин қоралаш, расмий диний идора ваклларини обрўсизлантириш, ҳамда бевосита террористик акциялар ўтказишни кўрсатиш мумкин.

Аллоҳ Таоло Қуръони каримда баён қиладики: Эй иймон келтирган бандалар! Барчангиз тамомила тинчлик ва тоат йўлига киринглар.(Бақара 208оят).

“Моида” сурасидаги иккинчи оятда “Эзгулик ва тақвода ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоватда ҳамкорлик қилмангиз”, дейилади.

Ислом ҳеч қачон қандай тузум бўлмасин, тараққиётга, инсон ақли билан эришилган ютуқларга қарши чиқмаган. Муҳаммад (с.а.в.) “Кимда ким Исломда яхши бир ишни пайдо қилса, унга ўша ишнинг савоби ва ундан кейинги шу йўлда амал қилганларнинг ҳам савоби камайтирилмасдан берилади. Ва кимда ким бир ёмон ишни пайдо қилса, унга ўша ишнинг гуноҳи ва ундан кейинги шу йўлда амал қилганларнинг ҳам гуноҳи мутлақо камайтирилмасдан гуноҳи берилади”, деган. Шунингдек, “Омма мусулмонлар маъқул кўрилган иш Аллоҳнинг ҳам наздида маъқулдир”, деган ҳадис ҳам юқоридагини қувватлайди.

Яратган Парвардигор барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!

С.Меликов Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-ноиби


Киритилган вақти: 16/08/2023 15:51;   Кўрилганлиги: 827
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/ekstremistik-oqimlarning-zararlaridan-saqlanaylik
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг