Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

"Дорулислом" ва “дорулкуфр" тушунчалари

 
 

“Дорулислом” ва “Дорулкуфр” атамалари Исломнинг аввалида эмас балки, кейинчалик пайдо бўлган фиқҳий истилоҳлардан ҳисобланиб, тахминан ҳижрий биринчи асрда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ даврларида пайдо бўлган.

"Дорулислом"луғатда"исломдиёри"деган маънони англатади. Истилоҳда эса, "ислом арконлари амалда бўлган ҳудудга нисбатан қулланилади".

"Дорул ҳарб" ёки "дорул куфр" тушунчалари ўтмишда "уруш диёри", "куфр диёри" мазмунини билдириб, ислом арконларини бажаришга умуман йўл қўйилмайдиган ҳудудга нисбатан қулланилган.

Абдулқодир Авда айтади: "Дорул ислом - ислом арконлари амалда бўлган ёки унда яшовчи мусулмонлар ислом арконларини бажаришларига монелик бўлмаган ҳудуддир".

Имом Алоуддин Косоний "Бадоеъуссаноеъ"да: "Куфр диёрида, намоз ўқиш рўза тутиш каби ислом аҳкомларига амал қилиниши билан у ислом диёрига айланади", деб таъкидланган.

Муҳаммад Абу Заҳра бундай дейди: "Баъзи кишилар каби шариат аҳкомлари жорий қилинмаганини ҳисобга олган ҳолда, бу ҳудуд "дорул ислом", бошқаси "дорул куфр" деб айта олмаймиз. Ҳозир Мағрибдан то Машриққача жойлашган давлатларда шариат аҳкомлари татбиқ қилинмаса ҳам, барчаси "дорул ислом" ҳукмидадир[1], Чунки у жойларда яшаётган мусулмонлар омонликда ҳаёт кечиришяпти ва уларнинг динига ҳеч қандай хавф йўқдир".

 

Бобобек Абдураҳимов, Самарқанд шаҳар Қорабой Оқсоқол жоме масжиди имом-хатиби

[1] Диний бағрикенглик ва мутаассиблик (юз саволга-юз жавоб). Масъул муҳаррир О.Юсупов. – Тошкент: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2013. –Б.156.


Киритилган вақти: 25/01/2023 10:46;   Кўрилганлиги: 248
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/dorulislom-va-dorulkufr-tushunchalari
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 13:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг