Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Дарахт экиш савобли амал- А.Ҳасанов

 
 

Аллома Мовардий айтадиларки: “Инсоннинг тирикчилиги уч нарсага боғланган бўлади: деҳқончилик, тижорат ва ҳунармандчилик. Менинг наздимда деҳқончилик энг покизаси ва энг афзалидир”, деганлар. Ҳақиқатдан ҳам деҳқончилик энг улуғ, энг шарафли ва энг афзал ишдир. Зеро деҳқон ўзи ўйлабгина қолмасдан, халқини ҳам ўйлайди. У меҳнат қилиб, экин экиб, кўчат ўтқазиб, уни ўсиши учун тинмай меҳнат қилади. Мевасини олиб ўзи ҳам фойда кўриш билан бирга, бозорларимиз мева ва сабзавотлар билан тўлиб тошишига сабаб бўлади. Деҳқоннинг меҳнатининг самарасидан бутун халқ баҳраманд бўлади.

Деман деҳқончилик қилиш фақат моддий фойда эмас балки савобли ҳам ишдир. Чунки ўтказган кўчатлар ва ўсимлик доимо Аллоҳ таъолога тасбеҳ айтиб туради. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади: “Осмонлардаги ва Ердаги(бор) нарса (мутлоқ) Подшоҳ, (нуқсонлардан) Пок, Қудратли ва Хикматли бўлмиш Аллоҳга тасбеҳ айтур”.(Жума 1 оят). Шунинг билан бирга бир инсон экин экса ёки кўчат ўказса гўё у садақа қилгандек савобга ҳам эга бўлади. Бу ҳақда Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Агар бир муслим банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади”. Бугун Юртбошимиз ташаббуслари билан анашундай садақаи жорияга қўл урилмоқда. Муҳтарам Президентимиз раислигида экологик ҳолатни яхшилаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизнинг қай бир жабҳасига қараманг кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида янги-янги боғлар барпо этилмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжид имомлари ҳам бу умуммиллий лойиҳани бажаришда камарбаста бўлмоқдалар. Хусусан Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилик Самарқанд вилояти масжид имомлари ҳам фаол иштирок этиб, масжид ҳовлиси, қабристонлар, маҳаллалар бўш турган жойларга дарахт экиб боғлар ташкил қилмоқдалар. Анашундай боғлардан бири Ургут тумани “Домла Қурбон” жоме масжиди боғи барпо этилди. Ушбу боғга 100 туп арча ва 500 туп мевали дарахтлар экилди.

А.Ҳасанов Ургут туман бош имом хатиби 


Киритилган вақти: 15/11/2023 14:16;   Кўрилганлиги: 317
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/daraxt-ekish-savobli-amal-ahasanov
Чоп этилган вақт: 18/06/2024 20:49
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг