Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ЧИРОЙЛИ САБР ҚИЛАЙЛИК!

 
 

Аллоҳ Таоло Қуръони каримнинг бир нечта ўринларида “Албатта Аллоҳ сабрлилар билин бирга” деб такидлаган. Биз ҳар бир ишимизда Аллоҳни эслаб ишимиз охирига етгунча сабр қилиб ундан (Аллоҳдан) ёрдам сўрасак  албатта Аллоҳ мадаткор бўлади.

Ҳозирги кунда баъзи оилалар арзимаган гаплар сабаб катта жанжалларга сабаб бўладиган оилалар ҳам йўқ эмас. Биз яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига иймон келтирганмиз. Бир эслайлик Пайғамбаримиз (с.а.в) оилалари қандай бўлган. Ёки ўзимизнинг ўтган ота боболаримизнинг ҳаётини оладиган бўлсак ҳам оилалари тинч тотувликда яшашган.

Жанжалга сабаб бўладиган омиллардан бири бу эрнинг ўз ҳақларини билмаслигидир. Аллоҳ таоло эрларни оила бошлиғи ва  улар оилада бўладиган барча моддий таминотни қиладиган қилиб яратган. Ўз маъсулиятини унитиб аёлларини ҳам пул топишга мажбурлашлари ва шунга ўхшаш ишларни қилишлари ножоиздир. Яна аёлининг ҳар хил гапларига ишонишидир. Уларга гапирганда юмшоқлик ва мулойимлик билан гапириш керак.

Аёллар эса ўзининг аёллигини йўқотмаган ҳолда эрларига мутлоқо бўйсунишлари лозимдир. Эрлари борма деган жойларга бормаслик ва руҳсат берган жойгагина боришлик керак. Бундан ташқари эркаклар ҳам кўп ишларда аёлининг фикри билан эмас балки ўзларининг фикри билан иш қилсалар яхши бўлар эди.

Доно халқимиз “Фазиларларнинг боши сабр” деб бежизга айтишмаган. Ҳаётдаги турли хил ҳодисаларга авваламбор биз эркаклар сабр барбошли бўлишимиш лозим ва оила аъзоларимизни ҳам шунга ўргатмоғимиз керак бўлади. Бир эслайлик Пайғамбаримиз (с.а.в) бошларига келган ташвишлирни ҳали бизнинг бошимизга келмаган. Аллоҳ Таборак ва Таъоло пайғамбарларга берган синовини биз инсонларга бермайди. Ўзингиз ўйланг ота 7 та фарзандидан 6 тасини ер бағрига бериши қанчалик қийин эканлиги, ёки бўлмаса ўтга ташланмаяпмиз.

Биз умматларга берилган яна бир енгиллик шуки Муборак Рамазон рўзасини  йилдавомида бир ой тутамиз холос. Олдинги умматлар ўн бир ой рўза тутиб бир ой оғизлари очиқ бўлар эди. Бизларга берилган бу енгилликка ҳам баъзилар сабр қила олмай турли хил боҳоналарни қилиб рўза тутмай юрганликлари ўзлари учун зарар эканлигини билмайдилар. Агар Аллоҳ рўзадорларга берадиган савобни билишганда эди, ҳар қандай ҳолатда ҳам рўза тутишга ҳаракат қилишар эди. Бугунги шароитда рўза тутсам эммунитетим тушиб коронавирусга чалинишим мумкин ёки озгина касаллигини баҳона қилиб ва шунга ўхшаш арзимас сабаблар ила рўза тутмаётган кишилар ўзлари аслида, Аллоҳга нисбатан тақволари йўқлигидан дарак.

Юртимизга кириб келган коронавирус ва бўлаётган ҳар-хил табиий офатлар бизлар учун бир синовдир. Касаллик ва офатдан омонда бўлганлар Аллоҳга шукроналар айтиб, доимо дуои хайрда бўлиб, муҳтожларга қўлларидан келганча барча имкониятлари билан ёрдам беришлари зарурдир. Мусибатга учраганлар эса шу дард ва мусибатдан қутилишда Аллоҳ учун сабр қилишлари лозимдир.

Гуноҳ маъсиятларга берилиш бу мўминнинг иши эмас, балки савоб ишларни қилишда сабрли бўлиш ҳақиқий мўминнинг ишидир. Гуноҳни қилиш шайтонга бўйсуниш, савобни қилиш Шайтонни енгишдир. Аллоҳ барчаларимизни сабрли ва иймонли қилсин.

Қодиров Усмон - Каттақўрғон тумани “Валижон” жоме масжиди имом-хатиби   


Киритилган вақти: 13/05/2020 11:39;   Кўрилганлиги: 1138
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/chiroyli-sabr-qilaylik
Чоп этилган вақт: 14/09/2024 19:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг