Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Буюк имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг таъвили

 
 

Имомимиз, пешвомиз, фақиҳлар имоми ва имомлар фақиҳи жанобимиз Абу Ҳанифа Нўъмон — Аллоҳ таоло у зотдан рози бўлсин! Даражаларини олий мартабаларга кўтарсин! Мурсалинлар саййиди соллаллоҳу алайҳи васалламнинг байроқлари остида биргаликда жамласин! — «Фиқҳул акбар» асарларида айтадилар:

«Аллоҳ таолога бўлган яқинлик ва узоқлик масофанинг узун ва қисқа бўлиши кўринишида эмас. Бироқ, икром қилиши ва ҳор қилиши маъносидадир».

Бу Имоми Аъзам томонларидан қилинган тафсилий таъвил бўлиб, яқинлик деганда зотий яқинлик эмас, балки даража яқинлиги тушунилади. Чунки, зотий яқинлик жисмга эга зотлар томонидан содир бўлиб, унга нисбатан яқин ёки узоқ бўлиш масофа муқобилида бўлади. Бу кўриниш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақида муҳолдир!

«Рофъул ғошия ъанил мажози ват таъвил» китобидан 88-Б, Шайх Низол Иброҳим Ола-Роший ҳафизаҳуллоҳ

Хайрулло домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 18/05/2022 15:42;   Кўрилганлиги: 379
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/buyuk-imom-abu-hanifa-rahmatullohi-alayhining-tavili
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 19:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг