Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Бош кийим кийиш миллий ва диний қадриятимиздир

 
 

Бош кийим ҳар бир миллатда, ҳар бир элатда зийнат ҳисобланган. Илгарилари кўчага бош кийимсиз чиқилмаган, тўйга борилса албатта бош кийим кийилган.

Нафақат тўйга, балки ҳар қандай эътиборли жойга ибодат ва зиёратларга ҳам бош кийим кийиб бориш бизнинг маданиятимиз бўлган. Ҳатто бош кийим билан намоз ўқиш мустаҳаб саналадиган амаллардандир, бош кийимсиз намоз ўқиш эса бизнинг мазҳабимизда макруҳ ҳисобланади. Шунингдек, қабристонларни зиёрат қилиш чоғида ҳам ҳеч бир кишини бош кийимсиз бу ишни амалга оширганини кўриш мушкул. Айнан қабристонга келиш чоғида аксар кишилар бошига кийим кийишга интилишади. Қабрларни зиёрат қилиш одобларида ҳам тиловат ва дуо чоғида бош кийимлар ечилиши ҳақида диний манбаларимизда кўрсатмалар йўқ. Аслида зиёрат чоғида бош кийимда бўлиш ёки бўлмаслик аҳамиятли масала ҳисобланмайди.

Абдуллоҳ Рахмонов,

Оқдарё тумани "Човка" жоме масжиди

имом-хатиби


Киритилган вақти: 10/04/2022 15:59;   Кўрилганлиги: 115
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/bosh-kiyim-kiyish-milliy-va-diniy-qadriyatimizdir
Чоп этилган вақт: 28/05/2022 22:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг