Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Бизнинг мақсадимиз ҳаётий меъёрларга амал қилган ҳолда, асрлар давомида асраб келаётган қадриятларимизга амал қилишдир

 
 

Инсон онгига унинг нафақат кийиниши ўз таъсирини кўрсатади, балки атроф-муҳит, замонавий технология давридаги ранг-баранг беҳаё кўрсатувлар, ярим-яланғоч қизлар воситасидаги реклама роликлари, ваҳший, жангари, эҳтиросни қўзғовчи тутуруқсиз фильмларда ҳам аёл бош роль ижрочиси сифатида беҳаёликни юқори чўққига олиб чиқишига замин бўлмоқда.

Аёл кишини асосий қурол сифатида бузуқ ва фоҳиша ишларда фойдаланилаётгани эса энг катта муаммолардан бирига айланган. Бундай уринишлар оқибатида аёлга бўлган ҳурматсизлик ва унга бир буюмдек, эркакларнинг кўнгилхуши сифатида қаралишига бўлган муносабатга олиб келади.

Асосий объект сифатида эркакларни шарм-ҳаёсиз ҳолда кўрсатилмайди. Реклама ролигининг асосий қурол воситаси сифатида, очиқ-сочиқ кўринишда ҳам чиқмайдилар. Эркак кишининг мавқеини сақланиб қолишига балки шу сабабдир. Ғарб аёлларнинг ярим-яланғоч юриши доимий ва табиий ҳолатга айланиб бўлган ҳозирги кунда замонавий мода аллақачон бизнинг дунёимизга ўз таъсирини ўтказган.

Жангари ва ваҳший фильмлар инсон руҳиятида ваҳшийликни юзага келтиради. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, инсонда қўрқув ҳиссини ортиб кетишига жангари ва фантастик фильмлар сабаб бўлаётган экан.

Инсон қўрққанда унинг организмида адреналин моддасининг миқдори ошиб кетади. Натижада инсоннинг руҳий меъёри бузилишига олиб келади. Эркак ва аёлни руҳиятга кучли таъсир қилувчи жангари тарзда кўрсатиш мутлақо мумкин бўлмаган ҳолат. Ваҳший образни намоён этувчи фильмлар замирида кучли образ талқинида эркак кишини, аёлни эса зўравонлик оқибатидаги салбий кўрсатиш оқибатида инсон руҳиятида қўрқув ва нафратни юзага келтиради.

Жамиятнинг асосий қисми бўлган эркак ва аёл маданияти ўртасидаги муносабат салбий тарзда кўрсатилиши бу мутлақо нотўғри.

Бизнинг мақсадимиз эса, ҳаётий меъёрларга амал қилган ҳолда, асрлар давомида асраб келаётган қадриятларимизга амал қилиш, ёшларда меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш ва ўз миллий маданиятимизни сақлаб қолишдан иборатдир. Замонавий юқори технология даврида яшаётган бўлсак-да, инсон тафаккури ва онгини заҳарлаётган ташқи таъсир омилларига берилмаслик, асрлар давомида аждодларимиз томонидан асраб келинаётган қадриятларимизни қадрлаш ва ислом динимизни соф ва мусаффолигича сақлашдир.

Темиров Ҳасан манбалар асосида


Киритилган вақти: 17/06/2022 10:37;   Кўрилганлиги: 448
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/bizning-maqsadimiz-hayotiy-meyorlarga-amal-qilgan-holda-asrlar-davomida-asrab-kelayotgan-qadriyatlarimizga-amal-qilishdir
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 18:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг