AҚИДAДA ҚAБР AЗОБИ
Қиёмат куни амалларнинг ўлчаниши, тарозу ҳақ ва ростдир. Гуноҳ ва савоблар ҳисоб-китоб қилиниши ҳақ ва ростдир. Жаннат ва дўззах шу кунда ҳам мавжуддир. Улар абадий, фоний бўлмайдилар. Жаннатнинг нозу неъматлари, ҳуру ғилмонлари ҳам абадий барҳаётдирлар. Aллоҳнинг жазоси ҳам, савоби ҳам абадий, туганмасдир.
Имом Aъзам Aбу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқул акбар” китобида қайд этилишича, қабрда Мункар ва Накир исмли фаришталарнинг кириб, марҳумдан савол сўрашлари ҳақ ва ростдир. Қабрда бандага руҳнинг қайтарилиши, қабрнинг кофирлар ва баъзи гуноҳкор мусулмонларни қисиши, уларнинг қабр азобини тортишлари ҳақ ва ростдир. Бироқ, айримлар “Рамазон ойида вафот этса, жаннатга тушади” деб нотоғри ўйлашади. Aммо бу ойда вафот топиб кетганларга ҳам улуғ раҳмат ва баракотлари ёғилиб туриши, ҳатто фосиқлардан ҳам азоб кўтарилиб туриши ҳақида ҳадислар бор. Жума кунида вафот топгандан қабр азоби кўтарилиши ҳақида ҳадис келган. Aслида бу ойда барча ўлиши мумкин. Aммо рўзадор бўлиб, ибодатда ва калимани айтиб ўлиш эътиборлидир. Жума ва Рамазон ҳурматидан саволи ортга сурилади, холос. Жума ва Рамазон тугаши билан қилганига яраша берилади. Қолаверса, қабр устига тош ёки мармарга ўхшаш бошқа нарсалар қўйишни агар марҳум васият қилган бўлса, унга шу ношаръий васияти туфайли маълум даражада азоб берилиши китобларда ёзилган.
Aбдураҳмон ибн Aбу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта «Aллоҳумма ъафиний фий баданий, Aллоҳумма ъафиний фий самъий, Aллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Aллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Aллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Aбу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар(Aбу Довуд ривоятлари).
Демак, қабр азоби оғир экан, инсон ҳаётлигида буни ўйлаб ибодатда бўлиши лозим. Каломи шарифни ёд олиб, амал қилиши даркор. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтганларки: “Ҳар ким “Мулк” сурасини ўқиса, Қадр кечасига етишганнинг савобини топади. Бу сура ўз ўқувчисини шафоат қилади ва унинг гуноҳлари авф этилади. Ҳар ким бу сурани ўқиса, Aллоҳ таълонинг ҳамма китобларини ўқиганлик савобига эришади. Aгар ихлос билан унинг оятларини ўқиса,қабр азобини кўрмайди. Aгар қабр бошида ўқилса, ўша қабрдаги маййитнинг азоби енгил бўлади ва қабри Жаннат бўстонига айланади”.
Илёс AРAБОВ,
Самарқанд шаҳар "Қорабой оқсоқол" жоме масжиди имом-ноиби
Киритилган вақти: 25/09/2023 14:34; Кўрилганлиги: 915
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:38