АБУ САЙЙАФ ҳаракат ҳақида (давоми)
Структураси. Гуруҳ қуйидаги таркибдан иборат: бош штаб ва унинг таркибига кирувчи оператив, разведка, кадрлар билан ишлаш, кўмак берувчи, ички таъминот ҳамда молия булимлари. Гуруҳнинг икки таркибий кисми мавжуд: «Басилан» (юқори даражадаги диний мутаассиблик билан характерли) ва «Сулу» (сезиларли даражада жиноят сохасига аралашгани билан характерли).
Молиявий манбалари. Гуруҳ Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёда фаолият олиб борган норасмий диний-сиёсий ташкилотлардан ёрдам олиб туради. Гуруҳнинг баъзи аъзолари Яқин Шарқда таҳсил олган ёки у ердаги экстремистик харакатлар таркибида иштирок этган. Гуруҳнинг молиявий манбалари, асосан, босқинчилик, одамларни гаровга олиш орқали пул ундириш, гиёхванд моддалар сотишни ташкил этади.
Минтақадаги фаолияти. Гуруҳ Филиппин ҳудудига тегишли ҳисобланади, бош кароргоҳи Филиппин жанубида- ги мусулмонлар оролчаси хдсобланган Минданао оролида жойлашган. Гуруҳнинг харакат доираси Жанубий Филиппин. Гурухнинг ички алоқалари - Моро озодлик ислом фронти, Моро озодлик миллий фронти радикал қаноти (ушбу икки гуруҳ ҳарбий тайёргарлик кўришга ёрдам беради) хамда Фи- липпиннинг янги халқ армияси.
Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби (манбалар асосида)
Киритилган вақти: 02/04/2020 09:39; Кўрилганлиги: 1161
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 15:48