Мақолалар

Зайниддин домла Эшонқулов: Расул алайҳиссаломнинг шафоатлари ер юзидаги дарахтлар ададичадир (фотолавҳа)

Дарахтларсиз сайёра чўлга айланади. Уларсиз эса ҳар бир тирик жонзот учун яшаш оғирлашиб қолади. Бу ажойиб ўсимликлар Ҳақ таоло яратган нарсаларнинг энг ғаройибларидан.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а! Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми?” (“Воқеа” сураси, 71–72-оятлар).

 

Фитна тушунчаси

Азҳарий айтадилар: “Арабларнинг каломида фитна сўзи “синов, имтиҳон” деган маъноларни билдиради. Бу аслида “фатантул физзота ваз заҳаба” деган сўздан олинган бўлиб, олтин ва кумушни яхшисини ёмонидан ажратиш учун оловда эритдим, деганини билдиради. Аллоҳ таолонинг “Явма ҳум алан наари яфтанун” деган сўзи ҳам мана шу маънодадир”[1].

Ибнул Аробий фитнанинг маъноларини ўзларининг қуйидаги сўзлари билан хослайдилар: “Фитна бу – синов, фитна бу – машаққат, фитна бу – мол, фитна бу – фарзандлар, фитна бу – куфр, фитна бу – инсонларнинг фикрлари билан ихтилоф қилишлари, фитна бу – олов билан ёндириш”[2].

 

МАРҲУМ ОЛИМЛАРНИНГ ТИРИКЛАР ЗИММАСИДАГИ ҲАҚҚИ

Олимнинг ўлими кўп-кўп яхшиликнинг қўлдан бой берилиши билан баробар. Унинг тириклиги ғанимат, ўлими мусибатдир. Чунки олим ўз нури билан ён-атрофига зиё таратиб турувчи шамга ўхшайди. Унинг ўлими илмнинг камайиши ва илмсизликнинг кўпайишига, одамларнинг тўғри йўлдан оғишиши ва ҳақиқатдан узоқлашишига сабаб бўлади.

 

Тарбия таълимнинг асосида туриши шартдир

Таълим–тарбия борасида гап кетар экан аввало бу масала бугуннинг масаласи эмаслигини  ҳаммамиз яҳши биламиз, балки бу борада инсоният тариҳига назар ташланса инсонит яратилибдики униниг асосий мақсади — миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ўз авлодларига гўзал тълим –тарбия бериш бўлган. Айни пайтда таълим тарбияни турли ҳил усулларини қўлланаётган замондамиз. Шу билан бирга ўтган аждодларимиз ҳам доимо таълим – тарбия масаласига диққат эътиборли бўлиб келганлар. Бугун аксар фарзандларимизни таълим тарбиясини кўриб кўзларимизга қувонч ёшлари келса баъзиларини кўриб уларга етарлича тарбия беролмаганимизга куйинамиз.

 

Ақидада ихтилофлар бўлган жойда ботил эътиқодлар илдиз отади

Бизни Аҳли сунна ва жамоа тоифасидан қилиб тўғри йўлга бошлаган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Ва умматларни ҳақ йўлга бошлаган Пайғамбаримизга саловоту дурудлар бўлсин.

Аввало, ақидада ихтилофлар бўлган жойда ботил эътиқодлар илдиз отади. Чунки ақидаси дуруст ва соғлом бўлмаган кишининг дин ва имони саҳиҳ бўлмайди.

 

БМТ 77 ёшда

“Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва

шайтоннинг изидан эргашмангиз!

Албатта у сизларга аниқ душмандир”.

Қуръони Карим

Бақара сураси 208 оят

 

 

Миссионерликка берилган берилган таърифлар ва унинг тарихи

Миссионерлик – бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишдир. Буддизмда милоддан аввалги III асрдан бошлаб ёйилган, Христианликда миссионерлик IV асрдан пайдо бўлган. XIII-XVI асрларда христиан миссионерлиги Ҳиндистон, Хитой, Японияга кириб борди. Католик черкови миссионерлик Испания ва Португалия мустамлака империялари ташкил топгач (XV-XVI асрлар), ўз фаолиятини кучайтирди. Миссионерлик янги ерларни забт этишда мустамлакачиларга ёрдам берди. Католик миссионерларига раҳбарлик қилиш учун папа Григорий XV 1662 йилда Диний тарғибот конгрегацясини таъсис этди. Миссионерлик XIX асрнинг учинчи чорагида, империалистик давлатлар дунёни бўлиб олиш учун кураш олиб борган даврда фаоллашди. Христиан миссионерлари Африкада ўз фаолиятларини кучайтирдилар. Миссионерлик муассасалари йирик капитал ва ерларни тасарруфларига олиб, ўз мамлакатлари сиёсатини ўтказишга катта ёрдам берадилар. Ҳозир ҳам миссионерлар империалистик доиралар манфаатини кўзлаб иш олиб бормоқдалар.

 

Фарзанд тарбиясида оиланинг ўрни қанчалик муҳим?

Оила-жамият пойдевори. Фарзандларимиз онгида элу юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари оилада, биз яшаб турган маҳалладан шаклланади. Юртимизнинг эртанги куни, тинч ва осойишта ҳамда обод бўлиши энг аввало мана шу кичик жамиятда ўсиб-унаётган фарзандларимизга боғлиқ. Қайси оилада, қайси маҳаллада тарбия яхши йўлга қўйилса, ўша оила, ўша маҳалла гуллаб-яшнайди, эртанги куни тинч ва осойишта бўлади.

 

Мавзуъ ҳадислар: ҳадис тўқиш паст ва ярамас ишдир!

Истелоҳда эса, тўқилган ёлғон бўлиб, сунъий равишда келтирилган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилган хабардир. Бундай нарсанинг “мавзуъ” деб номланишининг сабаби шуки, ким шу ишни қилса, мартабаси албатта пасаяди. Бу нарсанинг ўзи ҳам паст нарса, ярамас нарса ҳисобланади[1].

Мавзуъ ҳадиснинг “мавзуъ” сўзи ортидан “ҳадис” сўзини ҳам қўшиб “мавзуъ ҳадис”, деб айтиш ҳақида уламолардан турли фикрлар келган.

 

Боғийлар кимлар?

Шариатда раҳбар ва ишбошига қарши чиққанлар “боғийлар” дейилади. Бу сўз араб тилидан таржима қилинса, зулм қилувчи, душманлик қилувчи, тажовузкор маъноларини англатади. Шаръий маъносини уламолар: “Боғий - бирор таъвил (сўз ёки феълдан кўзланган махфий мақсадни ўз фикри билан изоҳлаб бериш)га кўра, мусулмонлар орасида адолатли бошлиққа қарши чиқувчи қуролли тоифадир”, дея таърифлайди.

 

Яқинларимизни хатарли йўлдан қайтариш инсоний бурчимиз эканлигини унутмайлик

Юртимизда барча дин вакиллари учун тенг шароитлар яратилган. Бу бош қомусимиз ва қонунларимизда ҳам ўз аксини топган. Аммо, глобаллашув, замонавий технологиялар, ахборот ва электроника асри дея ном олган замонамизда инсоният бошига соя солаётган терроризм, экстремизм, фундаментализм, гиёҳвандлик ва жиноятчилик, шунингдек, миссионерлик сингари сарҳад билмас иллатлар, таассуфки, бизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

 

Раҳбарга итоат қилиш (давоми)

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар:

“Агар сизларга боши майиздек (қора) ҳабаш қул бошлиқ қилинса ҳам, унга қулоқ солинглар ва итоат қилинглар”.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг