Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ургут туман имом-хатиблари билан учрашув бўлиб ўтди

 
 

Шубҳа йўқки, диёримизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади. Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш,  диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, “Интернет” орқали тарғибот ўтказиш, яширин “ҳужралар” ташкил этиш каби усулларда амалга оширмоқда. Шунинг учун ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли тўгаракларга жалб этиш, ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаб, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, жамиятда ўз йўлини йўқотиб, бугун дунё қараши ўзгарган ва тўғри йўлга қайтган фуқароларнинг жамиятга мослашувига кўмаклашиш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Бу борада вилоятимизда “Ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” режаси асосида иш олиб борилмоқда. Вилоят Ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар билан ишлаш бўйича имом-хатибларнинг вазифалари юзасидан Ургут туманида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. “Чубин” жоме масжидида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов иштирок этди.

Тадбир давомида диний-маърифий йўналишда белгиланган вазифалар ва кўрсатмалар ижросини таъминлашда зарурий чора-тадбирлар ҳамда маҳаллаларда ижтимоий, маънавий-маърифий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар билан ишлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган муайян ишлар юзасида сўз юритилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 30/10/2019 13:06;   Кўрилганлиги: 1514
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/urgut-tuman-imom-xatiblari-bilan-uchrashuv-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 02/05/2024 03:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг