Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ХИТОЙ УЛАМОЛАРИ САМАРҚАНДГА КЕЛИШДИ

 
 

2018 йил 14 май куни юртмизда меҳмон бўлиб турган Хитой ислом уюшмаси раиси шайх Ҳасан Янг Фа Минг бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.

Меҳмонларни темир йўл вокзалидан вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов ва Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Н.Исламов кутиб олдилар.

Делегация аъзолари ташриф давомида дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллигига келдилар. Вакилликда томонлар ўртасида суҳбат олиб борилди. Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов меҳмонларга вилоятдаги диний вазият, ислоҳот ва натижалар ҳақида сўзлаб берди. Меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Меҳмонлар зиёрат давомида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси, Регистон, Шоҳи Зинда ансамбли ва Имом Бухорий зиёратгоҳида бўлдилар. Хитой уламолари юртимиздаги ислоҳотлар, ислом дини ривожига қаратилаётган эътиборга гувоҳ бўлдилар.

Таъкидлаш лозимки, меҳмонлар юртимиздаги ўзгаришларни ўта ижобий баҳоладилар.

Шунинг билан Хитой делегациясининг вилоятга ташрифи якунланди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 14/05/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1746
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/xitoy-ulamolari-samarqandga-kelishdi
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 06:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг