Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Сафарнинг ҳам ўз қоидалари бор

 
 

Бугунги кунда кўплаб Ўзбекистонликлар хориж мамлакатларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқдалар. Улар орасида аёллар ва ёшлар ҳам бор. Ҳозирги кунларимизда ҳам хорижга кетаётганлар ва бир муддат хорижда бўлиб ватанига қайтиб келаётган фуқаролар ҳар бир маҳаллада, ҳар куни учраб турибди. Ким қаерда меҳнат қилиш бу унинг истаги. Ана шу хорижга, ўқиш ва ёки бошқа мақсадларда кетаётган фуқароларимиз муносиб шарт-шароитларда меҳнат қилишлари, саломатлигини асраш ва адашиб турли террористик ва экстремистик ташкилотлар ҳамда ислом динини ниқоб қилиб олган гуруҳлар ва секталар таъсирига тушиб қолмасликлари, ўзлигини йўқотмаслик, шу билан бирга ҳар хил касалликларни орттириб олмаслик, ўз Ватани ва оиласига садоқатли бўлиб қолишлари муҳим саналади.

аттақўрғон шаҳрида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар хорижга кетаётган фуқаролар билан сафар олдидан суҳбатлашиб ана шу жиҳатлар ҳақида уларга керакли тушунча ва насиҳатлар бермоқда. “Қориравот” жоме масжиди имом-хатиби Сайдилло Рўзиев узоқ муддатга Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш учун кетаётган Янгиқишлоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Боймуродов Шаҳзод билан суҳбат ўтказди. Шунингдек, “Машраб” жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳамид Норбеков ҳам Ислом шоир маҳалласида яшовчи ишлаш учун Челябинск шаҳрига кетаётган  Эшдавлатов Маьруф билан суҳбатлашди

Сафарнинг ўзига яраша машаққат ва қийинчиликлари бўлади. Ҳадиси шарифда: “Сафар азоб-уқубатнинг бир кўринишидир. Сизлардан бирингиз сафарга чиқса, таоми, ичимлиги ва уйқусидан тўла баҳра ололмайди, (сафарда) истаги ҳосил бўлса, оила-аҳлига шошилсин”, дейилган (Имом Бухорий ривояти). Аллоҳ таоло барча мусофирликда юрганлар ва сафарга чиқиш ниятада турганларнинг сафарини хайриятли қилсин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 29/10/2019 15:03;   Кўрилганлиги: 1148
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/safarning-ham-oz-qoidalari-bor
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 12:08
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг