Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҚУРБОН ҲАЙИТИ ОЛДИДАН

 
 

2016 йил 10 сентябр куни Самарқанд туман Урганжи маҳалласида “Истиқлол инъом этган неъматлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова, туман бош отинойиси А.Раҳматова иштирок этиб, истиқлолдек нурафшон кунлар шукронасида бўлиш лозимлиги, ушбу бақт эса бевосита Республикамиз биринчи президенти Ислом Каримов номи билан боғлиқ эканлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбирда Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган оилаларга отинойилар томонидан байрам совғалари улашилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 10/09/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2131
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/qurbon-hayiti-oldidan
Чоп этилган вақт: 13/12/2019 20:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг