Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Нарпай тумани “Чақар” қишлоғида истиқомат қилувчи оқсоқолларнинг Кун.уз тахририятига йўллаган мурожаатига МУНОСАБАТ

 
 

Нарпай тумани “Чақар” қишлоғида яшовчи бир гуруҳ оқсоқоллар Kun.uz таҳририятига маҳалладаги рўйхатдан ўтмаган масжидни очилиши юзасидан мурожаат қилган.

Ҳақиқатдан ҳам, мазкур бино бугунги кунда масжид сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган.

Мурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги томонидан ушбу фуқароларга масжидни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан бир неча маротаба тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг жойлардаги ҳудудий органлари ваколат доирасига кириши, тегишли ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда мазкур масала адлия органлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиши мумкинлиги билдирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирда Нарпай туманида 18 жоме масжиди мавжуд бўлиб, мурожаатда кўрсатилган “Чақар” қишлоғидаги рўйхатдан ўтмаган масжид яқинида, яъни 3-5 км масофада “Саловот ота”, “Янги саловот” “Оқмасжид” ва “Эшонбобо” масжидлари фаолият кўрсатмоқда.

Яна бир бор, хурматли нарпайлик оқсоқолларимизга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни адлия органларига тақдим этиш тавсия этилади.

Мазкур бино масжид сифатида давлат рўйхатига олингандан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги масжид фаолиятига яқиндан кўмаклашади.

 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси

Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 20/10/2019 22:42;   Кўрилганлиги: 237
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/narpay-tumani-chaqar-qishlogida-istiqomat-qiluvchi-oqsoqollarning-kunuz-taxririyatiga-yollagan-murojaatiga-munosabat
Чоп этилган вақт: 07/12/2019 11:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг