Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Манзиллар обод кўнгиллар шод бўлмоқда

 
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Қашқадарё вилоятида бўлдилар.

Президентимиз Қашқадарё вилоятига ташриф буюрганларида ҳам одатларига биноан маънавият-маърифат масканларини, улуғ аждодларимиз мангуга қўним топган табаррук жойларни зиёрат қилдилар. Хусусан, Юртбошимиз ташрифи шарофати билан Қарши шаҳридаги “Баркамол авлод” марказида, Қарши туманидаги “Абул Муъин ан-Насафий” зиёратгоҳида қайта қурилиш ишларининг бориши юзасидан тақдимот маросими ўтказилди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Раҳматилло Усмонов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Маросимда муҳтарам Юртбошимиз Абул Муъин ан-Насафий ҳазратларининг “Табсират ал-адиллати фи илм ал-калом” (Калом илмида далиллар тилга кирганда), “Ат-тамҳид ли-қавоид ат-тавҳид фи илми калом” (Калом илмидаги тавҳид қоидалари учун ягона китоб) асарлари ёшларнинг билими янада бойишида, уларнинг турли ёт оқимларга кириб қолишидан асрашда, эл-юртига хизмат қиладиган комил, фидоий инсонлар бўлиб етишишида муҳим асарлар эканини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, Давлатимиз раҳбари “Абул Муъин ан-Насафий” зиёратгоҳида қайта қурилиш ишларини белгиланган лойиҳа асосида олиб бориш, зиёратгоҳ ҳудудида муҳташам кутубхона ташкил этишни ҳам таклиф этдилар. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовга Абул Муъин ан-Насафий асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, чоп этиш ҳамда кенг оммага етказиш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар бердилар.

Ташриф чоғида муфтий Усмонхон Алимов ҳамда вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло Усмоновга оилаларнинг моддий-маънавий муаммоларини ўрганиш, билим юртларидаги дарсларни қолдириб юрган талаба ёшлар ҳамда уларнинг ота-онаси билан суҳбатлар ўтказиш, ўз жонига қасд қилишнинг оғир гуноҳ эканини тушунтириб, мунтазам суҳбатлар ўтказишга доир кўрсатмалар бердилар.

“MUSLIM.UZ”дан


Киритилган вақти: 28/02/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1777
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/manzillar-obod-kongillar-shod-bolmoqda
Чоп этилган вақт: 12/11/2019 03:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг