Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ибодатдан кейинги энг афзал амаллардан бири – мўминлар қалбига хурсандчилик улашиш

 
 

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ибодатдан кейинги энг афзал амаллардан бири – мўминлар қалбига хурсандчилик улашиш”, деб марҳамат қилганлар.

Ҳақиқатан ҳам, бир инсонга яхшилик қилиб, унинг кўнглини кўтариш, руҳий тасалли бериш – динимизда ажри улуғ амал ҳисобланади. Мана шундай ҳикматни ўзига шиор қилиб олган Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Ҳақбердиев савобли ишлар қилишда давом этмоқда.

Хабарингиз бор, шу кунларда Ургут тумани бош имом-хатиби Ш.Ҳақбердиев бошчилигидаги имом-хатиблар тумани аҳолиси билан мулоқот қилиб, намозхонлар билан самимий суҳбатлар ўтказиб келишмоқда. Меҳр-мурувватга, эътиборга, кўмакка муҳтож инсонларнинг дарду ташвишлари эшитилиб, уларни қийнаб турган масалалар ҳал этилмоқда.
Бугун ҳам шундай савобли ишларга Тумандаги меҳр мурувват уйида истиқомат қилувчи ўксик кўнгиллардан  ҳол-аҳвол сўралди, хайру эҳсонлар улашилди, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 03/12/2020 18:52;   Кўрилганлиги: 812
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ibodatdan-keyingi-eng-afzal-amallardan-biri-mominlar-qalbiga-xursandchilik-ulashish
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 12:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг