Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

САМАРҚАНДДА 1000 ТАДАН ЗИЁД ХОНОДОН ХУШНУД ҚИЛИНДИ

 
 

Рамазон ойини инсонлар учун ҳисобсиз ажр ва фойдаларга эришадиган мавсум қилган Зот Аллоҳ таолога ҳамдлар, нажот ва ҳидоят элчиси бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи  ва салламга салавот ва саломлар бўлсин.

Ислом динида ўзаро меҳр-оқибат, сахийлик, муҳтож кишиларга ёрдам бериш ва ҳожатбарорлик каби хислатларга кенг тарғиб қилинган. Азалдан бизни ҳалқимиз ҳам бир-бирига нисбатан меҳр-мурувватли ва оқибатли ҳалқ бўлган. Дарҳақиқат, инсон нафақат ўзи ҳақида ўйлаши, балки ўзгалар дарди билан ҳам ҳамнафас бўлиб, қавму қариндош ва маҳалла кўй ичида боқувчиси йўқ, қийналганларга таом бериш, уларни ҳолидан хабар олиш, уларни машаққат ва ташвишларини аритиш ҳамда мўмин кишининг оғирини енгил қилиш ҳисси билан яшашга ўрганган.

Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам боқувчиси йўқ ва муҳтож, мискинларга ёрдам берган киши ҳақида шундай марҳамат қилганлар: “Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи киши ҳудди Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор, кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек (ажр-савобга эга бўлади)” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Муборак Рамазон ойи деярли якунига етиб қолди. Бу ойнинг ўзига хос хислатлари ҳисобсиз бўлиб, улардан бири бу хайру саҳоват ва меҳр-оқибат фазилатларидир.

Рамазон ҳайти муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти филиали томонидан “Ҳар бир ҳудудга 1000 та хонодон” лойиҳаси асосида нафақат моддий балки, маънавий ёрдамга муҳтожлар 1000 (бир минг) нафардан зиёд фуқороларни қўллаб қувватлаш ва уларни қалбларига озгина бўлсада сурур киргизиш мақсадида байрам дастурхони учун керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг уйларига етказиб берилди.

Келинг азизлар! ҳар биримиз ён атрофимиздаги кўмакка муҳтожларнинг ҳолидан хабар олиб турсак ҳамда моддий ва маънавий кўмакда бардавом бўлсак улкан ажру-савобларга эришамиз ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида юзимиз ёруғ бўлади, иншааллоҳ!

 

 

 

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 21/05/2020 16:03;   Кўрилганлиги: 198
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/events/samarqandda-1000-tadan-ziyod-xonodon-xushnud-qilindi
Чоп этилган вақт: 01/06/2020 09:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг