Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

Сабрнинг таги – ОЛТИН

 
 

Саёҳатга чиққан мактаб ўқувчилари ортга қайтаётганида уларнинг ичидан бир қиз йўлдан адашиши оқибатида автобусга вақтида етиб кела олмай, қолиб кетди. Нима қиларини билмаган қиз, энг яқин уйга бориб, эшикни қоқди. Ичкаридан  чиққан йигит эшик олдида турган қизни кўриб бир оз ажабланган ҳолда ундан “ким сиз?” деб сўради. Қиз ўзини талаба эканлигини, бу ерга мактаб ўқувчилари билан бирга автобусда келганини, улар билмасдан қизни қолдириб кетишганни ва ортга қайтиш йўлини билмаслигини бирма-бир айтиб берди. Йигит қизга “бу ер бир ташландиқ қишлоқ, сиз бора олмаётган шаҳарча жануб тарафда, сиз эса шимол тарафдасиз. Бу ерда ҳеч ким яшамайди. Келинг бу кечани шу ерда ўтказинг, эрта тонг билан сизни шаҳарчангизга элтиб қўяман”, деди.

Қизни уй ичига таклиф этиб, ўзининг ётоғини унга бўшатди ва ўзи эса хонанинг бир четида ухлашини айтди. Хонанинг ўртасидан парда тутишди. Қиз кўрпасига ўраниб олиб, қўрқув аралаш йигитни кузатиб ётар, йигит эса хонанинг бир чеккасида китобини ушлаб ўтирар эди. Орадан бироз вақт ўтгач йигит тўсатдан китобини ёпиб, рўпарасида турган шамга қараб хаёл сура бошлади. Олдин бош бармоғини шамга то куйгунча тутиб турди. Кейин қолганларини ҳам шу тариқа куйдиришни бошлади. Қиз йигитни кузатар экан, уни қандайдир бир диний маросимларини ўтказаётган жин бўлса керак, деган фикрга келиб, овозини чиқаришдан қўрққанича ич-ичидан йиғлар эди. Иккиси ҳам ухлолмасдан шу тариқа тонг оттиришди. Тонгда эса йигит қизни шаҳарчасига кузатиб қўйди. Қиз уйига келиб бу ҳикояни ҳаммасини оқизмай-томизмай отасига сўзлаб берди. Лекин ота бу ҳикояга ишонмади, аксига олиб қиз қаттиқ қўрққанидан касал бўлиб ётиб қолди. Эртаси куни ота йигитни излаб топди. Ўзини худди бир йўловчидек кўрсатиб, йўлни тушунтириб юборишини сўради. Йигит билганича тушунтириб бўлгач, қизнинг отаси йигитга ташаккур айтди. Сўнг гап орасида боғланган қўлига ишора қилиб, нима сабабдан куйганини сўради. Йигит “Кеча бир гўзал қиз адашиб қолиб, мажбуран меникида тунаб қолди. Шунда шайтон мени васваса қила бошлади. Ҳар васваса қилган сари охират оловини эслашим учун аввал битта кейн қолган бармоқларимни куйдирдим. Иблис мени ўз ҳийласига тортишидан аввал мен бармоғим билан шайтоннинг шаҳватини куйдириб ташладим. Қизга ҳужум қилиш фикри мени куйган бармоқларимдан ҳам кўпроқ азобларди. Йигит қизнинг отасига жуда ёқиб қолди ва ўзини кимлигини айтмасдан уни уйига таклиф қилди. Ота ўша адашиб қолган гўзал қизини мана шу йигитга жуфти ҳалол беришга қарор қилди.

Ҳа, азизлар! Сабрни таги "ОЛТИНДАН", деб бекорга айтишмас экан. Йигит ўзининг сабри ва ақли билан бир кунги ҳаром тунни қўлга киритиш эвазига, дунё ва охиратининг куйишини олдини олиш, бутун умрини ҳалоллик билан ўтказиш бахтига муяссар бўлди. Ким Аллоҳ учун ёмонликдан воз кечса, Аллоҳ унинг эвазига яхшилиги билан сийлайди.

Жаҳонгирхон Аброров – ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот котиби


Киритилган вақти: 10/02/2020 15:15;   Кўрилганлиги: 1413
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/society/sabrning-tagi-oltin
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 06:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг