Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Таълим-тарбия

ОДОБ – АХЛОҚНИНГ ҲАЁТИМИЗДАГИ ЎРНИ

 
 

Ўзининг охирги китоби Қур]они каримни одобларнинг бош китоби, Ўзининг охирги дини Исломни одоблар дини, Ўзининг охирги набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни одоблар набийси қилган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб ҳамду санолар бўлсин.

Роббидан  гўзал одобларни қабул қилиб олиб, умматларига омонотдорлик ила топширган, одобли умматни тарбиялаб, камолга етказган одоблар пайғамбари Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли байтига ва саҳобаларига мукаммал, батамом салавоту саломлар бўлсин.

        Тилимизда “одоб” тарзида талаффуз қилинишига одатланиб қолинган арабча “адаб” сўзи аслида яхшиликка чақиришни англатади.

     Демак, одоб яхшилик демакдир. Мисол учун, фалон киши одобли дейилганда, ўша одамнинг ҳаётдаги яхшилиги кўп эканлиги тушунилади.

       Муҳаммад Зеҳний айтади: Фазилат наслу-насабга қараб эмас балки, одоб билан топилади деганлар.

      Ҳар бир кишининг касбу – кори яхши бўлмоғи, яхши тарбия олмоғи ва яхши хулқ-одоб, фазилатларга эга бўлмоғи керак, дейди Абу Наср Форобий.

      Ҳозирги кунда ғарб маданияти таьсирида “одоб”ни маданият дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун овқатланиш одоби дейиш ўрнига, овқатланиш маданияти дейилади.

          Ҳозирги кунда одоб жуда долзарб мавзулардан бирига айланиб қолди. Чунки ёшларимиз урф-одатларимизни унутиб, оммавий маданиятга қабул қилиб олмоқда. Лекин одам боласи учун одоб – ахлоқ биринчи ўринда туради. Чунки инсон одобсиз бўлса, жамият олдидаги ўрнини ҳам тополмайди. Биз фарзандларимиз одобли, маьрифатли бўлиши учун энг аввало ўзимиз ҳар-бир жабҳада ўрнак ва намуна бўлишимиз лозим. Халқимизда бир мақол бор: “Бола азиз, одоби унданда азиздир” деганлар.

 Муҳаммаддиёр Жомонқулов - Булунғур туман “Сарқипчоқ” жоме масжиди   имом хатиби


Киритилган вақти: 18/12/2019 16:13;   Кўрилганлиги: 221
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/eductaion/odob-axloqning-hayotimizdagi-orni
Чоп этилган вақт: 02/06/2020 03:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг