Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

СОХТА САЛАФИЙЛАР

 
 

“Салафийлик” ибораси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинганган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўгганлар” маноларини англатади. ХаДислаРга кура, Пайгамбар Муҳаммад (алайҳис-салом) замонлари ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Ислом мужтаҳид уламолари илк мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни “солих, аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдир.

Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафийлар” тушунчалари асло ишлатилмайди.

Бирок сунгги вактларда “салафи солиҳларга эргашиш” шиори остида “салафийлик” мафкурасини байроқ қилиб олган, ўзларини гўёки “салафларнинг издошларимиз” деб  ҳисоблайдиган мутаасиб сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.

Ғоялари:

-Курьон ва суннатда ёзилган қодаларни сўзма сўз тушуниб, кўр-кўрона амал қилиш орқалибошқа манбаларни ботилга чиқарадила

Фикрий турғунлик ҳар бир замон алломасини хавотирга солган холатдир. Воқеликни инобатга олмайдиган, хар масалада ҳарфий ёндашувни ёқлайдиган тоифалар ўз даврида Абу Муқотил Самарқандийнинг “ал-Олим ва-л-мутааллим” китобида Имом Абу Ҳанифа ва унинг шогирди ўртасидаги савол-жавобда ҳам танқид остига олинади. Жумладан, шогирд Имом Абу Ҳанифага савол беради:

  • Мен турли савиядаги одамлар билан мулоқотда бўлиб тура- ман. Улардан, иншааллох, менинг назаримда энг паст савияда бўлганларидан гапни бошлайман. Менга уларга қарши далилларни айтинг. “Бу ишга асло дахл этма. Зеро, саҳобийлар ҳам бу ишларнинг ҳеч бирига дахл этмаганлар. Улар қилганини қил”, дейдиган тоифаларни кўрдим. Улар тошқин дарё ичида турган, унинг саёз жойини билмаганидан ғарқ бўлаётганга, жойингда тур, саёз жойни излама, деяётган кишига ўхшайдилар.

Ҳаким Самарқандий эса Қуръон оятларининг зоҳирига қараб ҳукм олиш борасида фикр юритиб, “Қуръондаги ҳамма нарсани ҳам зоҳирига қараб шарҳлаш мумкин эмас, чунки Қуръонда кўп ўринларда оятларнинг зоҳири бошқа маънони, ботини бошқа маъ- нони англатади. Аллоҳдан қўрқинг. Қуръонни фақат ўз раъйингиз- дан келиб чиқиб шарҳламанг”, деб бу ишнииг шариат кўрсатмасига хилоф эканини таъкидлаган.

Зайниддин Эшонқулов - УМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 28/05/2020 13:37;   Кўрилганлиги: 1001
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/soxta-salafiylar
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 02:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг