Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Мотуридийлик таълимотида иймон масаласи (5-мақола)

 
 

Олимлар томонидан гуноҳи кабира қилган кишининг иймони масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Яъни унга кўра гуноҳи кабира қилган кишининг иймони гуноҳ қилмаган киши билан бир хил бўлиши, балки у бу билан имкони йўқ бўлиб, завол топмаслиги, фақат гуноҳи учун гуноҳкор бўлиши айтилган. Ҳамда бу борада қуйидаги хулосалар ўринлидир: Мотуридия таълимотига кўра куфр иймоннинг зиддидир. Куфр иймонни ёлғонга чиқариш ва ундан юз буришдир. Бу иккиси қалбда бўлади. Иймон билан куфрнинг бир бирига зидлиги ҳам шундадир.

Абу Лайс Самарқандий ҳам ўз тафсирида бу борада тўхталиб далиллар асосида шундай дейди: “Аҳли сунна вал жамоа эътиқодида гуноҳи кабира мўмин кишининг иймонидан чиқармайди”.

Хулоса қилиб айтганда, ҳанафийлик-мотуридийлик таълимотига кўра иймон шартлари сифатида дил билан ишониш, тил билан тасдиқлаш асосли равишда ўрнатилган бўлиб, амаллар унинг шартига киритилмаган. Бу билан кишилар орасида иймон эътиқодда тафовут бўлмаслиги барча мўмин муслмонларнинг бир бирларига бағрикенглик тотувлик билан муносабатда бўлиларига ҳамда бир бирларини куфрда айбламасликлари учун муҳим асос вазифасини ўтаб келмоқда. Ушбу қараш Қуръон ва суннани тўғри англаш асосида ишлаб чиқилган эътиқодий масаладир.

Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 19/02/2020 14:46;   Кўрилганлиги: 1109
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/moturidiylik-talimotida-iymon-masalasi-5-maqola
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 08:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг