Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Террорчилик ҳаракатларидаги иштироки).

 
 

“Ҳизбут-таҳрир” фаолларининг мусулмон дунёсига мансуб бир қатор давлатларда конституциявий тузумга қарши қаратилган террорчилик амалиётарида иштирок етгани ҳам уларнинг асл қиёфасини очиқ-ойдин намойиш етади.

Жумладан, 1968, 1974 ва 1977 йиллаарда “Ҳизбут-таҳрир” азолари Иордания, 1974 йилда еса Мисрда ҳарбий исён кўтаришга уринган.2000 йил январда еса Сурия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ҳукуматгаа қарши ғалаёнлар кўтаришга тайёргарлик кўраётган ташкилот фаолларининг 800 нафари қамоққа олинган.

2002 йилда Филиппинда қамоққа олинган ташкилотнинг бир гуруҳ фаолларидан катта миқдордаги портловчи моддалар ва ўқотар қуроллар қўлга олиниши баробарида уларнинг “ал-Қоида” террорчи ташкилотининг маҳаллий тузилмалари билан яқин алоқада бўлгани ҳам аниқланган. Бу еса “Ҳизбут-таҳрир” ташкилоти ўз фаолиятини халқаро террорчилик тизимининг таркибий қисми сифатида ташкил етаётгандан далолат беради.

Бундан ташқари, 1999-2005 йилларда мазкур ҳаракатнинг Қуддус шаҳридаги бўлими азолари томонидан Туркия, Миср ва Ватикан каби мамлакатлардан зиёратга келган расмий делигациялар раҳбарлари, шунингдек AҚШ собиқ Президентининг рафиқаси Лора Бушга нисбатан ҳужум уюштиришга қаратилган хатти-ҳаракатлари полиция томонидан бостирилган.2009 йилнинг апрел ойида еса Бангладешнинг Кушития шаҳрида полиция томонидан 31 нафар “Ҳизбут-таҳрир” азоси қўлга олинган. Расмийларларнинг баёнотига кўра, қўлга олинган шахслар томонидан террорчилик ҳаракатларини амалга оширилиши режалаштерилган бўлиб, улардан кўплаб миқдорда портловчи модда олинган.

Шу билан бирга, фитналарнинг доимий муваффақияцизликка учраши, “Ҳизбут-таҳрир” раҳбарияти орасида ушбу ҳаракатлар ташкилотнинг “ажралиб” чиққан қисми томонидан амалга оширилди, деган даво билан айбни бўйинларидан соқит қилишга интилишдек амалиётни келтириб чиқарганини такидлаш зарур.

Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили


Киритилган вақти: 01/02/2020 15:59;   Кўрилганлиги: 1027
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/hizbut-tahrir-al-islomiy-terrorchilik-harakatlaridagi-ishtiroki
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 18:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг