Диний-маърифий соҳа самарадорлигини оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган Cамарқандликларнинг бир гуруҳи “диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди
Вилоятимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, аҳоли ўртасида динлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учуун “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Имом Бухорий халқаро илмий татқиқот марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишида вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров тақдирланганларга кўкрак нишонларини тантанали тарзда топширди.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг буйруғига асосан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати:
Зайниддин домла Эшонқулов – ЎМИ Самарқанд вилояти бош имом-хатиби;
Дин ишлари бўйича қўмита вилоят худудий бошқармаси матахассиси С.Боймуродов;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий татқиқот маркази диний маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т.Эвадуллаев;
Ҳадис илми мактаби "Ҳадис илимлари" кафедраси катта ўқитувчиси О.Хошимов;
Булунғур тумани "Ғиштли ота" жоме масжиди имом-хатиби Х.Кулиев;
“Диний бағрикенглик” нишони Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш мақсадида жорий йилдан эътиборан таъсис этилди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 30/11/2023 16:27; Кўрилганлиги: 788
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 07:48