Ахборот хизмати

Ёшлар тарбиясида имом-хатиблар ҳам масъул

Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ошиғини ёшлар ташкил этади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар ҳар томонлама баркамол бўлиши учун мамлакатмизда барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.

 

Самарқанд вилоят вакиллиги биносида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

Унда  Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов, “Мовароуннаҳр” нашриёти бош муҳаррири Абдул Жалил Хўжам,   вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ҳамда вилоятдаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда жойлардаги масжидларнинг имом-хатиблари иштирок этди.

 

Жомбой туман ишчи гуруҳи ахоли билан учрашди

 Жомбой тумани бош имом хатиби Нурбек Хидиров Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш  ишчи гуруҳи билан Аҳмаджон Қурбонов маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Тадбир "Ҳудудларда Ижтимоий- маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, кийиниш маданияти, диний марака ва маросимларни ўтказишда диний соҳа вакиллари ва маҳалла ходимларининг ҳамкорлиги" тўғрисида ўтказилди.

 

Олис маҳалла аҳолиси билан учрашув

Ургут туманининг чекка ҳудудида жойлашган Жартепа аҳолиси билан суҳбат қуриш, уларнинг турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида Ургут туман “Шайх Муҳиддинхон” жоме масжиди имом-хатиби Турсунов Нодир ушбу маҳаллага ташриф буюрди. У жойда аҳоли ва 2-мактаб ўқувчилари билан учрашув ва суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат жараёнида тинчлик ва осойишталик, неъматларнинг қадрига етиш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, уларни ҳаётга тайёрлаш борасидаги муҳим жиҳатларга эътибор бериш каби мавзуларда сўз юритилди.

Тадбирдан сўнг “Шайх Муҳиддинхон” жоме масжиди имом-хатиби Н.Турсунов Жартепа маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила фарзандининг ҳолидан хабар олди ва унга қишги кийм совға қилди.

 

Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил

Бугун дунё халқлари Ер куррасининг исталган нуқтасига бориб, ўзининг иқтидорига муносиб иш топиб, меҳнатига яраша ҳақ олиш имконига эга бўлмоқда. Жумладан, юртимиз истиқлолга эришиб, жаҳонга юз тутгач, ватандошларимиз ҳам дунёнинг исталган мамлакатига бориш, у ерда истиқомат қилиш, тижорат қилиш ва ишлаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Хорижда истиқомат қилаётган ёки иш, ўқиш мақсадида чет элга кетган юртдошларимиз динимиз таълимотларига амал қилиб, намозларини мазҳабимиз асосида адо этишлари, мусофирликка оид ҳукмлар, ҳалол-ҳаром масалаларини яхши билишлари зарур. Ҳар хил фирқа, оқимларнинг алдовларига учиб, тузоғига илиниб қолмаслиги керак. Бунинг учун фуқароларимизда мазҳаб, миллийлик каби тушунчалар мужассам бўлиши талаб этилади.

 

Ислом - эзгулик дини

Самарқанд шаҳар 21- умумтаълим мактабида “Ислом - эзгулик дини” мавзусида ўқувчилар билан учрашув ўтказилди. Ўқувчи ёшларга “Қорабой Оқсақол” жоме масжиди имом-хатиби Бобобек Абдураҳимов Қуръони карим оятлари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадислари асосида мавзуни ёритиб берди.

 

Вилоят масжидларидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари

Сўнги вақтларда мамлакатимизда юрт равнақи, миллат келажаги, дин ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида диққатга сазовор ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Ана шундай хайрли ишлардан бири, юртимиз мусулмонлари ибодат қилишлари учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилаётганлигидир. 

Масжидларни замонавий кўринишга келтириш, намозхонларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш борасида Самарқанд вилоятининг бир қанча масжидларида кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Қўшработ тумани “Жўш ота”, Самарқанд туманидаги “Имом Аъзам” ва Жомбой туманидаги “Исломобод” масжидларида бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди ҳамда масжидларнинг замонавий, миллий меъморчилик анъаналари асосида таъмирлаш, намозхонлар учун қулай шароитлар ҳозирлаш, ёнғин ва бошқа хавсизлик чоралари билан таъминланиши борасида кўрсатма ва тавсиялар берди.    

 

Тинчлик, ҳамжиҳатлик бор жойда файзу барка бўлади

Оқдарё туман бош имом-хатиби Ҳабибуллохон Аблоқулов тумандаги Қум қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, “Тинчлик ва ҳамжиҳатлик” тўғрисида суҳбатлашди. Қишлоқ аҳолисини ўзаро иттифоқ, ҳамжиҳат бўлиб яшашга, фарзанд тарбиясида масъулиятини унутмасликка чақириб қуйидагиларни гапириб ўтди:  

 

Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Булунғур туман бош имом-хатиби, “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом-хатиби Равшанов Тўлқин домланинг оталари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло марҳумнинг барча хайрли ишлари ҳамда солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

(Жаноза эртага, 23 ноябрь куни соат 11.00 да ўқилади. Манзил: Булунғур тумани, Кичик килдон маҳалласи).

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Одам савдоси аср муаммоси

Мактабни тугатиб, мустақил ҳаётга қадам қўйган айрим ёшлар осон пул топиш илинжида хорижга ишлаш учун кетаётганлиги учраб турибди. Бугуннинг энг ташвишли ҳолатларидан бири, чет элга ноқонуний тарзда ишга чиқаётган шахсларнинг кўпчилиги йигирма биринчи асрнинг трансмиллий ташкилий жиноятчиликнинг учта энг хавфли туридан бири – халқаро терроризм ва дин ниқоби остидаги зўравонлик руҳи, куч ишлатиш, яъни экстремистик, фундаменталистик, сепаратистик хуружлар вакилларининг тузоғига тушиб қолмоқда. Вояга етиб келаётган ёшларни ана шу каби хавф-хатарлардан огоҳ қилиб бориш зарурати ошиб бормоқда.

 

Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилоятида бўлдилар

21-22-ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташриф буюрдилар. Ташрифнинг биринчи куни, 21-ноябрьда Иштихон тумани “Муҳожирлар” жоме масжидида бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик, тамирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Масжиднинг  таъмирланиш ишлари шу йилнинг августь ойида бошланган бўлиб, бугунги кунда масжид биноси, маъмурий хоналар ва таҳоротхонанинг қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Муфтий ҳазратлари масжиднинг  қурилиш, таъмирлаш ишлари юзасидан зарурий кўрсатма ва тавсияларни бердилар.

 

Олтин силсила туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» китобининг биринчи жузи нашрга берилди

Маълумки, «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси «Олтин силсила» туркумида дунё мусулмон уламолари томонидан якдиллик билан эътироф этилган мўътабар ҳадис тўпламларини нашр қилмоқда.

Шундай хайрли ишнинг давоми саналган «Олтин силсила» туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» китобининг биринчи жузи нашрга берилди.

Аввал ҳабар қилганимиздек, жорий йилнинг 15 ноябрь куни нашриётда шунингдек, юртимизда меҳмон бўлиб турган ҳиндистонлик ҳадисшунос олим шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ шу куни «Олтин силсила» туркумининг давоми «Саҳиҳи Муслим» китобининг биринчи жилдини нашр этиш учун рамзий тугмани босиб бердилар. Аллоҳ таолонинг хоҳиш марҳамати билан яқин икки ой ичида ҳадис ихлосмандлари ва барча китобхонлар улуғ муҳаддис Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф этилган «Саҳиҳи Муслим» тўпламининг илк нашрини ўзбек тилида ўқиш бахтига мушарраф бўладилар. Китобда ҳадисларнинг арабча матни ҳам келтирилган бўлиб, улар кўпчилик мутахассислар тарафидан энг ишончли деб эътироф этилган «Тавқун-нажот» нашри асосида тайёрланди.

 

Ислом одоб-ахлоқ динидир

Ислом дини одоб-ахлоқ динидир. Исломнинг энг катта дарси ҳам ахлоқ дарсидир десак, янглишмаган бўламиз. Шу маънода Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: “Диннинг деярли учдан икки қисми одобдир”, деганлар. Эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васф қилганида у зотнинг насаби ёки мол-мулки, ёки шаклини васф қилмаган. Балки: “Албатта, сиз буюк хулқ узрадирсиз!” деб, у зоти бобаракотнинг ахлоқларини ва одобларини васф қилган. Инсонларни тарбиялашда турли хил услуб ва йўллардан фойдаланиб келинган. Ҳозирги кунда ҳам ёшларимизни юксак маънавиятли, теран тафаккур ва мустақил фикрга эга инсонлар этиб тарбиялашда театр санъатининг ўз ўрни бор. Буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Театр - бу ибратхона” деган ўлмас фикри бугун ҳам ўз қийматини йўқотгани йўқ.

 

Таъзия изҳор этамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Жомбой туман “Шайх Худойдоди Валий” жоме масжиди имом-хатиби Назаров Фурқат домланинг оналари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этиб, марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

 

Шавкат Мирзиёев: Ислом цивилизацияси маркази асрлар давомида халқимизга хизмат қилади

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари асос солган ушбу муассаса халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит мажмуа бўлади.

- Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам улкан меросимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур, - деган эди Шавкат Мирзиёев бу ерга аввалги ташрифларидан бирида.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг