ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ
Аввало интернетдан фойдаланмоқчи бўлган инсон ниятини тўғри ва холис қилмоғи лозим. Албатта, мусулмон инсон хар бир ишда одоб бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам яхшиликни, шариатда рухсат берган ишларга муносиб тарзда, иш қилиши ва ният қилиши лозимдир. Ана шундай иш қилсагина манфаат топади ва кўзлаган мақсадига ҳам эришади.
Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат қилади: “У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, қалблар яширган нарсаларни ҳм билур”. (19-оят) Зотан мусулмон киши ҳамма ерда ҳам барча замонларда ҳам ва ҳар қандай вазиятда ҳам бажарадиган юмушлари-ю, иш фаолиятини шариатга мувофиқ қилиши лозимдир. Аммо минг афсуслар бўлсинки, сайтга кирадиган баьзи одамлар ҳаётида ўзларига раво кўрмайдиган беҳуда нарсаларни сайтга бемалол қўя олишади. Шунинг учун ҳам сайтларга кирадиган ҳар бир одам биринчи навбатда ўзининг мусулмон эканлигини унутмаслиги керак бўлади. -Интернетга киришдан олдин иш режасини яхшилаб тузиб олиши керак.
-Интернетда кўриладиган ва ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариатда рухсат берилган бўлиши шарт.
-Сайт эгаларининг маьнавий – маьрифий ҳуқуқларга риоя этиши мусулмончилик бурчидир.
-Ишхона ёки бошқа шахснинг интрнетидан рухсатисиз фойдаланиши мумкин эмас.
-Болаларнинг интернет ва компьютердан фойдаланиши оқилона ва эьтбор билан йўлга қўйиш керак.
-Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда ўзига танлаган исмнинг гўзаллигига эьтбор бериши керак.
-Интернет орқали ўзгалар бидан алоқа қилишда шариат рухсат берган нарсаларга амал қилиб, ман этилган ишлардан йироқда бўлиши талаб этилади.
- Интернет орқали ўзгалар бидан алоқа қилишда номаҳрам расмлар масаласида жуда эҳтиёт бўлиш лозим.
- Интернет орқали ўзгалар бидан алоқа қилишда иш айнан интернет орқали никоҳланишгача етиб бормаслиги керак.
- Интернет орқали ўзгалар бидан алоқа қилишда ёлғон ишлатмаслик, сохтакорлик ила уйдурма хабарлар, суратлар ва видеолавҳалар тарқатмаслик лозимдир.
- Интернет орқали ўзгалар бидан алоқа қилишда баҳс – мунозара ҳар қанча қизиса ҳам, бировга озор беришга йўл қўймаслик керак.
Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам” “Албатта кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломнинг ҳуснидандир”, деделар.
Шунинг учун ҳам доимо интернет сайтдларидан фойдаланишда одоб ва эьтибор билан фойдаланишимизни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин. АМИН.
Муаллиф: М. Жомонқулов – Булунғур туман “Сарқипчоқ” жоме масжиди имом хатиби
Киритилган вақти: 21/09/2019 13:24; Кўрилганлиги: 1363
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 02:55