Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ёшларни турли таҳдидлардан асрайлик

 
 

Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдиришга, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар долзарб масалалардан бири бўлиб турибди.

Ёшлар билан доимий мулоқот қилиш мазкур соҳадаги долзарб муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.

Шу боисдан ҳам барча давлат ва жамоат ташкилотлари қатори имом-хатиб, отинойилар ҳам ёшлар тарбияси борасид аўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Жумладан, мана шундай диний-маърифий мазмундаги учрашувларнинг навбатдагиси Самарқанд шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби ўқувчи ва устозлари иштирокида бўлиб ўтди. Унда қатнашган Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Н.Исламов илм ва одоб, устозларга эҳтиром ҳамда бугунги кундаги турли хил ёт оқимларнинг таъсиридан сақланиш борасида ўқувчи ёшларга тушунчалар берди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/02/2020 11:50;   Кўрилганлиги: 1504
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/yoshlarni-turli-tahdidlardan-asraylik
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 15:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг